Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЙПХ инспектори ўлимида гумон қилинаётган Дониёр Турғунов қамоққа олинди
Тошкент шаҳрининг Миробод туманида автомашинада йўл-патрул хизмати инспектори Ҳосилбек Эшназаровни уриб юборган, вояга етмаган Дониёр Турғунов суд ажрими билан қамоққа олинди.
2026 йил 25 феврал куни Тошкент шаҳрининг Миробод туманида вояга етмаган Дониёр Турғунов автомашинада йўл-патрул хизмати инспектори Ҳосилбек Эшназаровни уриб юборган эди. Кейинчалик инспектор оғир жароҳатлар оқибатида вафот этди. Бош прокуратура хабарига кўра, жиноят иши доирасида Дониёр Турғунов қамоққа олинди.
Таъкидланишича, Турғунов Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (Транспорт воситасини олиб қочиш, 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини назарда тутади) ва 104-моддаси 3-қисми (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш, 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини назарда тутади) “д” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумон қилинмоқда.
Суднинг 28 феврал кунги ажрими билан гумон қилинувчи Турғуновга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.
Қайд қилинишича, тергов устидан назорат шахсан Бош прокурор томонидан ўрнатилган.
Мавзуга оид
11:56 / 30.06.2026
Дониёр Турғунов устидан суд бошланди: автомобилни олиб қочиш моддаси айбловдан чиқарилган
19:59 / 26.06.2026
Бош прокуратура томонидан “Яширин иқтисодиёт харитаси” платформаси ишга туширилди
18:38 / 19.06.2026
Ўзини Бош прокуратура ходими деб таништирган шахс миллиардлаб сўмлик фирибгарликда гумонланмоқда
20:14 / 08.05.2026