Жамият | 11:57 / 23.09.2017
31428
1 дақиқада ўқилади

“Фидоий ёшлар отрядлари”да пахта тераётганларга совғалар берилди

Фото: Kruz.uz

“Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!" шиори остида ташкил этилган “Ёшлар поезди” акцияси тарғиботчилар гуруҳи Қорақалпоғистон Республикасидаги барча туманларда “Фидоий ёшлар отряди”да пахта тераётган уюшмаган ёшлар билан учрашди. Бу ҳақда Kruz.uz хабар бермоқда.

Қайд этилишича, учрашувларда “Фидоий ёшлар отряди”нинг энг фаол теримчиларига ҳамкор ташкилотлар томонидан тайёрланган телевизор, чанюткич, дазмол, телефон, электрон иситгич ва бошқа совғалар топширилган.

Аввалроқ, эндиликда фермер хўжаликларида етиштирилган ҳосилни йиғиб-териб олиш учун аниқ белгиланган чора-дастурлар ва концепция асосида аҳоли ва «Фидойи ёшлар отрядлари» жалб этилиши хабар берилганди.

Фото: Kruz.uz
Фото: Kruz.uz
Фото: Kruz.uz
Фото: Kruz.uz
Фото: Kruz.uz
Фото: Kruz.uz
Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид