Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон қайтариб бериш шарти билан Қирғизистонга электр энергияси етказиб беради
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўзаро электр энергияси етказиб бериш тўғрисида келишиб олган. Бу ҳақда Қирғизистон Энергетика ва саноат вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Келишувга кўра, Ўзбекистон Қирғизистонга 2021 йил март ойидан октябр ойигача ва 2022 йил март-апрел ойларида 750 миллион киловатт-соатгача электр энергияси етказиб беради.
Бундай чора-тадбирлар Тўктогул сув омборида сув тўплаш ва уни 2021–2023 йилларда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги истеъмолчиларига етказиб бериш мақсадида амалга оширилди.
Белгиланган йилларда Қирғизистон мос миқдордаги электр энергиясини июн-август ойларида қайтариб беради.
- Аввалроқ, Қирғизистон Жўқорғи Кенгеши йиғилишида Энергетика ва саноат вазири Кубанчбек Турдубаев Тўктогул сув омборидаги сув даражаси хавфли даражага кўтарилганлигини маълум қилган. У аҳолини электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш учун ҳукумат ички истеъмолни камайтириб, қўшни давлатлардан электр энергияси импорт қилиш ва ишлаб чиқаришни кўпайтириш имкониятларини кўриб чиқаётганлигини айтиб ўтган.
- 2021 йилнинг 13 март куни Бишкек шаҳрида Ўзбекистон энергетика вазири ва Қирғизистон энергетика ва саноат вазири бошчилигидаги ишчи гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтганлиги хабар қилинганди. Учрашув давомида томонлар «Қамбарота ГEС-1» инвестиция лойиҳасининг амалга оширилиши ҳамда «Шимолий Сўх» газни ер остида сақлаш иншооти фаолияти доирасидаги ҳамкорликни қирғиз томони билан яқиндан ўрганиш масалаларини муҳокама қилган.
- Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев Kun.uz’га берган интервьюсида Қирғизистон билан энергия алмашинуви йўлга қўйилиши ҳақида маълумот берган, унга кўра, Ўзбекистон маълум миқдордаги электр энергиясини ортиқча бўлган пайтда қўшни давлатга бериб туриши, эвазига ёздаги уч ойда Қирғизистон шу электрни қайтариб бериши айтилганди.
Мавзуга оид
20:56 / 16.01.2026
Қирғизистонда телеканалларга рус тилидаги контент намойиши қисман чекланди
19:20 / 12.01.2026
Маккада қирғизистонлик зиёратчилар учун бепул меҳмонхона қурилиши бошланди
18:09 / 07.01.2026
Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари ҳам АҚШ визаси учун 15 минг долларгача гаров тўлайди
15:22 / 07.01.2026