Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда туя билан содир бўлган ЙТҲда 5 киши ҳалок бўлди
Қозоғистоннинг Олмаота вилоятида Range Rover йўлтанламаси туя билан тўқнашиб кетиши оқибатида 5 киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Полиция маҳкамасига кўра, автоҳалокат “Ғарбий Европа – Ғарбий Хитой” автойўлида 19 сентябрга ўтар кечаси рўй берган.
"43 ёшли олмаоталик аёл томонидан бошқарилаётган Range Rover Айдарли қишлоғи яқинида туя билан тўқнашиб, ағдарилиб кетган. Фожиа жойида ҳайдовчи аёл ва 3 йўловчи ҳаётдан кўз юмган. Бешинчи киши шифохонада жон берган", — дейилади вилоят ички ишлар департаменти хабарида.
Полициянинг маълум қилишича, эгаси номаълум туя ҳам ўлган. Маълум бўлишича, ҳалокат содир бўлган йўл қисмида қурилиш ишлари якунлангани йўқ. Шу сабабли бу ерда автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланган. ЙТҲ бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
23:31 / 16.01.2026
Чеченистон раҳбари Рамзон Қодировнинг ўғли Адам оғир «авария»га учрагани айтилди
16:44 / 15.01.2026
Халқаро Жаутиков олимпиадасида ўзбекистонлик ўқувчилар 14 та медал қўлга киритди
10:48 / 15.01.2026
Юнусобод туманида учта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
21:52 / 14.01.2026