Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юнусобод туманида учта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
14 январ куни Тошкент шаҳри Юнусобод туманида учта автомашина тўқнашуви билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.
Жорий йилнинг 14 январ куни соат 18:50 ларда Юнусобод тумани Абдулла Қодирий 2-даражали кўчасида 3 та автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Ҳодисада 1997 йилда туғилган М.А. бошқарувидаги Malibu-2, 1965 йилда туғилган Ф.А. бошқарувидаги KIA, ҳамда 1991 йилда туғилган Қ.С. бошқарувидаги Cobalt русумли автомашиналар тўқнашган.
Маълум қилинишича, ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида барча қатнашчилардан йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилиш сўралди.
Мавзуга оид
13:12
“Malibu болани 100 метргача судраб кетган” – Андижондаги мудҳиш ҳодиса тафсилотлари
10:30
Қашқадарёда тормози ишламай қолган юк машинаси 9 та автомобилни уриб кетди
11:10 / 01.07.2026
Тошкентда Tracker ва BYD иштирокида ЙТҲ содир бўлди
10:15 / 01.07.2026