Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
5 йил давомида ЙТҲлар камайиш динамикаси сақланиб қолди – ЙҲХХ
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига кўра 2025 йилда Ўзбекистонда 2 188 киши ЙТҲ оқибатида вафот этган, 8 901 киши эса турли даражада жароҳатланган. Транспорт воситалари ошган бўлса-да, ўтган 5 йилда ЙТҲ оқибатида вафот этганлар сони ҳар 100 минг аҳолига нисбатан 6,9 тадан 5,7 тага камайгани қайд этилган.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати сўнгги 5 йилдаги ЙТҲлар таҳлилини эълон қилди. Унга кўра, йўллардаги ўлим ҳолатлари камайган.
Маълум қилинишича, Ўзбекистонда 2025 йилда содир бўлган ЙТҲлар оқибатида 2 188 нафар инсон вафот этган. Бу кўрсаткич 2024 йилга (2 199 нафар) нисбатан камайган. Шунингдек, ўтган йилда 8 901 киши ЙТҲлардан турли даражада тан жароҳати олган. Бу рақам 2024 йилда 8 931 нафарни ташкил этган.
Таҳлилларга кўра, республикада сўнгги 5 йил (2021-2025) давомида аҳоли ва транспорт воситалари сони ошганига қарамасдан ЙТҲлар камайиш динамикаси сақланиб қолмоқда. Хусусан, ўтган 5 йилда ЙТҲ оқибатида вафот этганлар сони ҳар 100 минг аҳолига нисбатан 6,9 тадан 5,7 тага, ҳар 10 минг транспорт воситасига нисбатан эса 6,3 тадан 4 тага камайгани кузатилган.
“Таълим муассасалари атрофида ва маҳаллаларда хавфсизликни таъминлашга қаратилган амалий чора-тадбирлар натижасида болалар иштирокидаги ЙТҲлар 2024 йилга нисбатан 171 тага (-9,6 фоизга), ҳалок бўлган болалар сони эса 36 тага (-12,8 фоизга) камайган. 2024 йил якунларига кўра, МДҲ давлатларида ҳар 100 минг аҳолига нисбатан энг кам содир этилган ЙТҲлар бўйича Ўзбекистон Озарбойжондан кейин 2-ўринни, ўлим билан боғлиқ ЙТҲлар кўрсаткичи бўйича эса 1-ўринни эгаллаган”, дейилади хабарда.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати барча ҳаракат иштирокчиларидан йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишларини сўраган.
Мавзуга оид
09:44 / 19.04.2026
Жиззах вилоятида автобус ЙТҲга учради
20:10 / 18.04.2026
Бухорода маст ҳайдовчи ЙТҲ содир этди
19:00 / 16.04.2026
“Бир жойингга тиқиб қўяман ҳозир” — Тошкентда қоидабузар ҳайдовчи бошқа ҳайдовчига таҳдид қилди
18:42 / 13.04.2026