Жаҳон | 10:44 / 10.12.2018
12978
2 дақиқада ўқилади

Скрипаллар ҳарбий базада ушлаб турилгани тахмин қилинди

Фото: AFP

ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипалнинг жияни Виктория Скрипал сўзларига кўра, Скрипалнинг ўзи ва унинг қизи Юлия Буюк Британияда мажбуран ушлаб турилибди. Бу ҳақда у «Известия»га берган интервьюсида маълум қилди.

Виктория Скрипалнинг сўзларига кўра, у 24 июлдан бери қариндошлари билан телефон орқали боғланиш имконини топа олмаяпти.

«Лондон Юлияни мажбуран ушлаб турмаётгани ҳақида ким айтди? Нима учун россиялик дипломатлар ва қариндошлар уларнинг ёнига киритилмаяпти, нега телевидение орқали чиқиш қилишларига рухсат берилмаяпти? Менимча, улар, катта эҳтимол билан, ҳарбий базада, оммавий ахборот воситаларидан узоқроқда, ташқи дунёдан ажратиб қўйилган ҳолда ушлаб турилибди», - дейди у.

Шунингдек, унинг тахминига кўра, Сергей ва Юлия Скрипаль ўзлари заҳарланган Солсбери шаҳри яқинида жойлашган Портон-Даун кимёвий лаборатория ҳудудида ушлаб турилган бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лондон Кремлга яқин олигархларни белгилаб олгани, Алишер Усмонов ҳам рўйхатда экани хабар қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид