Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода ҳайдовчилик гувоҳномасини сотиб олиб беришни ваъда қилган шахс қўлга олинди
Ҳайдовчилик гувоҳномаси олишда яна бир коррупцион ҳолат қайд этилди.
Бухоро вилоятида ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериш учун тамагирлик қилган шахс қўлга олинди.
Бухоро вилояти ИИБ хабарига кўра, 34 ёшли Р.Р. ўзга бир фуқарони алдаб, унга ваколатли танишлари орқали 650 минг сўм эвазига ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилган. У ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда кимёвий ишлов берилган пулларни олаётганда ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Олдинроқ Жиззахда фуқарога ўқув машғулотларига қатнашмасдан «В» тоифадаги гувоҳнома олиб бериши эвазига 1,2 миллион сўм сўраган шахс ва унинг автомактабдаги шериги, айни шу «хизмат» учун 400 минг сўм пора талаб қилган автомактаб ходими, Ғиждувон туманида фуқарони танишлари орқали имтиҳондан ўтказиб қўйиб, ҳайдовчилик гувоҳномасини «ҳал қилиб бериш» мақсадида 2,45 миллион сўм олган шахс ушланганди.
Бу турдаги жиноятларнинг содир этилаётгани соҳада инсон омили кўплиги билан боғлиқ. Шу сабабли келгусида ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун имтиҳонлар республика бўйлаб босқичма-босқич хусусий марказларда амалга оширилиши, бунда имтиҳонлар тўлиқ инсон факторидан холи тарзда, автоматлаштирилган электрон тизим орқали қабул қилиниши режалаштирилмоқда.
Савол туғилади: соҳада амалга оширилиши кутилаётган ислоҳотлар тизимни коррупция чангалидан қутқара оладими? Албатта, имтиҳон олиш жараёни шаффоф ва инсон омилидан холи бўлмаса, тизим коррупция ботқоғида қолаверади. Вазият ўнгланмас экан, кўчаларда ўқимаган малакасиз ҳайдовчилар кўпаяверади, улар томонидан содир этилаётган йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида ҳар йили минглаб инсонлар ҳалок бўлаверади.
Мавзуга оид
11:51 / 16.01.2026
Бухорода рейд: ноқонуний ов ва илон билан “цирк” томошаси аниқланди
23:12 / 14.01.2026
Хивадаги Конгресс маркази ва Фарғонадаги экспомарказ лойиҳаси президентга тақдим этилди
12:05 / 10.01.2026
Бухорода бир гуруҳ вояга етмаганлар иштирокидаги жанжал ҳолати ўрганилмоқда
14:48 / 08.01.2026