Ўзбекистон | 17:05 / 31.10.2023
35429
2 дақиқада ўқилади

Абдуқодир Тошқулов ҳам президент администрациясидан кетди

Амалда президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозими тугатилди.

Абдуқодир Тошқулов президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан кетди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар бермоқда.

Абдуқодир Тошқулов 2010 йилдан Қонунчилик палатаси депутати бўлган, 2017 йил сентябрида Термиз давлат университетига ректорликка ўтган, 2018 йилда сенаторга айланган.

2021 йил январидан эса олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига раҳбарлик қила бошлаганди. 2022 йил декабридаги маъмурий ислоҳотлар доирасида президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланганди.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил августида президент администрациясидаги ислоҳотлар вақтида президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Одил Абдураҳмонов президент администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари лавозимига ўтказилганди.

Одил Абдураҳмонов октябр ойи охирида олий таълим вазири бўлиши хабар қилинди.

Охирги ойларда у раҳбар бўлиб турган Ижтимоий ривожланиш департаментида 30 октябр куни икки ўринбосар иш бошлади - Асилбек Худоёров ва Гаянэ Умерова.

Бундан олдинроқ Лазиз Тўйчиев ҳам президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилганди.

Мавзуга оид