Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонадан Тожикистон орқали Самарқандга автобус қатнови йўлга қўйилиши мумкин
Фарғона – Самарқанд автобус йўналиши масофаси 618 км бўлиб, мазкур масофани босиб ўтиш учун 12 соат 50 дақиқа вақт сарфланади.
Бугун, 12 август куни Фарғона автошоҳбекатидан Uzautotrans service корхонасига тегишли Yutong русумли автобус Фарғона – Самарқанд йўналишида илк техник қатновни амалга ошириш учун йўлга чиқди.
Транспорт вазирлиги Фарғона вилояти транспорт бошқармаси мутасаддилари ҳамда бир гуруҳ вилоят фаоллари ва нуронийлар ушбу қатнов илк йўловчилари сифатида манзилга етказилади.
Фарғона – Самарқанд йўналишида илк техник қатнов Тожикистоннинг Сўғд вилояти Хўжанд шаҳри орқали транзит амалга оширилмоқда.

Фарғона – Самарқанд автобус йўналиши масофаси 618 км бўлиб, мазкур масофани босиб ўтиш учун 12 соат 50 дақиқа сарфланади.
Бундан олдин Сирдарёдан Тожикистон орқали Фарғонага автобус қатнови йўлга қўйилиши хабар берилганди.
Мавзуга оид
16:03 / 09.03.2026
Аёллар сони бўйича Самарқанд вилояти етакчилик қилмоқда
11:39 / 28.02.2026
“17 минг долларга Исроилга юбораман”: Самарқандда гумонланувчи ушланди
17:51 / 19.02.2026
Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг Самарқанд вилоятида сайёр мажлиси бўлиб ўтди
08:21 / 19.02.2026