Ўзбекистон | 15:45 / 22.12.2021
13829
1 дақиқада ўқилади

“Бўлаверади, деб ўтиради кўпчилик. Бўлмайди!” — Шавкат Мирзиёев

Олмалиқ шаҳрида ҳудуд фаоллари билан учрашган давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев ҳоким ёрдамчилари аҳоли ўртасида ишончни ошириши зарурлиги ҳақида айтиб ўтди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

“Аллоҳ Таоло ҳам айтади – “Сендан ҳаракат, мендан баракат”. Бутун жамиятни уйғотиш керак, бу албатта осон иш эмас, лекин бошқа йўлимиз йўқ. Кўпчилик “бўлаверади” деб ўтираверади. Бўлмайди! Вақт шиддат билан ўтиб кетяпти. 

Биз нафақат ўзимиз учун, фарзандларимиз учун, ватанимиз учун ҳаракат қилишимиз керак. Ҳаракат қилган одам камбағал бўлмайди. Ҳозир айрим хонадонларда 20 сотихлаб ер бўш ётади. Худо беради, лекин ҳаракатга қараб беради”, – деди давлат раҳбари.

Тадбирда иштирок этган бўлажак ҳоким ёрдамчилари Олмалиқдаги қатор маҳаллалардаги аҳолини иш билан таъминлаш, даромадни ошириш бўйича ўз таклифларини айтдилар.

Тайёрлаган:  Аброр Зоҳидов

Мавзуга оид