Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун расман визасиз режимни жорий қилди
15 июлдан Ўзбекистон фуқаролари ушбу давлатда 60 кунгача визасиз бўлишлари мумкин. Бунгача Ўзбекистон фуқаролари аэропортга келганларида 60 АҚШ доллари эвазига 15 кунлик туристик виза олишлари мумкин эди.
Фото: Reuters
Жорий йилнинг 15 июл кунидан эътиборан Таиланд ҳукумати 93 давлат, жумладан Ўзбекистон фуқаролари учун, 60 кунгача визасиз кириш режимини расман жорий қилди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
Маълум қилинишича, муқаддам Таиландга фуқаролари визасиз кириши мумкин бўлган давлатлар сони 57 та эди. Рўйхатга янги киритилган 36 та давлат қаторида Хитой, Ҳиндистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳам бор.
Янги тартиб барча чегара постлари орқали Таиландга ташриф буюрувчилар учун амал қилади. Ўз навбатида, мазкур тартиб Таиланд ҳукумати томонидан иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида бир томонлама жорий этилди ва маълум муддатдан сўнг бекор қилиниши ҳам мумкин.
Таиланд ТИВ маълумотига кўра, Ўзбекистон ва Таиланд ўртасида ўзаро визадан озод қилиш бўйича ишлаб чиқилаётган ҳукуматлараро келишувлар юзасидан музокаралар давом этмоқда.
15 июлга қадар Ўзбекистон фуқаролари аэропортга келганларида 60 АҚШ доллари эвазига 15 кунлик туристик виза олишлари мумкин эди.
Аввалроқ Ўмон Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режимни жорий этгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
15:37 / 02.12.2025
Путин Хитой фуқаролари учун Россияга визасиз киришни жорий этди
14:02 / 02.12.2025
РФ ва Саудия Арабистони визани бекор қилиш тўғрисида шартнома имзолади
19:20 / 30.11.2025
Индонезияда сув тошқинлари оқибатида 440 дан ошиқ киши ҳалок бўлди
10:23 / 27.11.2025