Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўмон Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режимни жорий қилди
Эндиликда ўзбекистонликлар ушбу давлатда 14 кун давомида визасиз бўлишлари мумкин.
Фото: AP
Ўмон Ўзбекистон фуқароларига мамлакатга 14 кун давомида визасиз бўлиб туриш тартибини жорий қилди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
Ўмоннинг Ўзбекистондаги элчихонасига кўра, мамлакатда мазкур муддатдан кўпроқ вақт мобайнида бўлишни истаган ўзбекистонликлар Ўмонга кириш пайтида аэропортнинг ўзида кириш визасини расмийлаштиришлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2021 йил 1 мартдан бошлаб Ўмон фуқаролари учун 10 кунлик муддатга визасиз режим жорий қилган.
Аввалроқ Таиланд Ўзбекистон ва яна 35 та давлат учун визасиз режим жорий этиши хабар қилинганди.
Мавзуга оид
19:51 / 22.05.2026
Эрон ва Ўмон Ҳўрмузда кемалардан тўлов ундириш бўйича музокаралар олиб бормоқда
23:09 / 21.05.2026
Oman Air Маскат ва Тошкент ўртасида авиақатновни йўлга қўяди
17:05 / 10.04.2026
Ўзбекистон фуқаролари учун Россияга кириш қоидалари қандай?
18:55 / 26.03.2026