Ўзбекистон | 17:20 / 15.09.2021
21380
2 дақиқада ўқилади
Айрим ҳудудларда алоҳида солиқ режими киритилди
“Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун президент томонидан имзоланди.
Айрим ҳудудларда солиқ солишнинг алоҳида тартибини назарда тутувчи солиқ режими киритилди.
Алоҳида ҳудудлар қуйидагилардан иборат:
- Фарғона вилоятининг Сўх тумани;
- Риштон туманининг Чўнғара маҳалласи;
- Фарғона туманининг Шоҳимардон, Ёрдон маҳаллалари ва Ҳосилот маҳалласининг Тоштепа – 2 кўчаси.
Айрим ҳудудларда солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:
- фойда ва даромад солиғи бўйича – 1 фоиз;
- тадбиркорлар учун ҳар чоракда 25 минг сўм;
- ижтимоий солиқ бўйича:
- юридик шахслар учун – 1 фоиз;
- якка тартибдаги тадбиркорлар учун – йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 1 баравари;
- айланмадан олинадиган солиқ бўйича – 1 фоиз (2021 йил 1 январдан юзага келадиган муносабатларга нисбатан ҳам қўлланилади).
Давлат органлари солиқ солиш объектларига оид маълумотларни солиқ органларига реал вақт режимида электрон шаклда тақдим этади.
Мавзуга оид
14:55 / 22.11.2024
Рақамли далиллар билан ишлаш тизими такомиллаштирилади
11:50 / 20.11.2024
Президент: 100 та эмас, 5 та қонун қабул қилайлик, лекин халқчил бўлсин, халқимизга хизмат қилсин
17:35 / 18.11.2024
Ўзбекистонда омбудсман тўғрисидаги қонун қабул қилинди
09:59 / 13.11.2024