Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода 2 та боғча фойдаланишга топширилди
Бухоро вилоятининг Жондор ва Когон туманларида 120 ҳамда 90 ўринли мактабгача таълим ташкилотлари иш бошлади.
Бухоро вилояти ҳокимлиги ахборот хизматига кўра, Жондор туманида 2020 йилгача давлат ва нодавлат боғчалар сони 60 тадан ошмаган. Бугунга келиб, уларнинг сони 110 тага етди. Маълум қилинишича, айни кунда туман бўйича мактабгача таълим ёшидаги 14 350 нафар боланинг 8 654 нафари боғчаларга қамраб олинган.

Туманнинг Дарвеши маҳалласида фойдаланишга топширилган янги мактабгача таълим ташкилотининг қурилишига 2 млрд 343 млн сўм сарф қилинган.

Когон туманининг Сорғун маҳалласида 2 млрд 951 млн сўмга қуриб битказилган боғча 120 нафар болани ўз бағрига сиғдира олади. Унинг фойдаланишга топширилиши билан ҳудудда яшовчи 31 нафар хотин-қиз доимий иш ўрнига эга бўлган.
Мавзуга оид
10:11 / 06.02.2026
Ўрта махсус маълумотли тарбиячилар 5+1 дуал тизимда олий маълумот олади
15:44 / 05.02.2026
Мактабгача таълимда дуал таълим асосида бакалаврлар тайёрланади
11:28 / 05.02.2026
Қамрови паст ҳудудларда хусусий боғчаларга янги имтиёзлар берилади
10:49 / 05.02.2026