Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент ҳокими пойтахтдаги муаммоларни санади
Халқаро пресс-клубда Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев иштирокида «Тошкент: ақлли, обод ва севимли шаҳар учун умумий ҳаракатлар режаси» мавзусида навбатдаги сессия бўлиб ўтди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
«Тошкент шаҳри бўйича муаммолар жуда кўп. Асосий муаммо - пойтахтнинг бош режаси йўқлиги. Келажакда бўладиган ривожланишга халақит бериши, тасдиқланмаганлиги. Шунингдек, узоқ ва яқин стратегия йўқ. Шу муаммо. Аниқ, пухта бир стратегия қилинмаган. Ҳокимлик фақат хизмат кўрсатувчи органга айланиб қолган, яъни, ўзи алоҳида пул топиб, уни кўпайтириб, давлат-хусусий шерикчиликда ишлашни ривожлантирмаган, коммунал, йўл соҳаси эскириб кетган. Туманларнинг ўзида марказ йўқлиги ҳам муаммо. Бозорлар бўйича... Улгуржи бозорлар шаҳарнинг ичида экани. Дунёнинг ҳеч бир жойида улгуржи бозор билан савдо расталари бир ерда жойлаштирилмаган. Бундан ташқари, аҳолини кўп рентабеллик ишларга жалб қилиш керак. Шунга ўхшаш муаммолар кўп», - деди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар ҳокими ҳар куни ишни нимадан бошлашини айтганди.
Мавзуга оид
10:33 / 18.02.2026
Тошкентда инсон аъзолари ноқонуний трансплантациясига алоқадор шахслар қўлга олинди
13:21 / 17.02.2026
Тошкентда Умра зиёрати билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди
12:07 / 17.02.2026
Тошкентда йўл қопламалари текширилди: таъмирланадиган ҳудудлар рўйхати тузилди
12:43 / 14.02.2026