Ўзбекистон | 02:32 / 05.04.2026
3115
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги айрим кўчаларда транспорт ҳаракати вақтинча чекланади

Тошкент шаҳрида дуатлон бўйича Ўзбекистон чемпионати ҳамда International Tashkent Marathon – 2026 тадбирлари ўтказилиши муносабати билан айрим кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати маълум вақт оралиғида чекланади.

Маълум қилинишича, 5 апрел куни соат 02:00 дан 13:00 гача Бешёғоч кўчаси (Фурқат кўчасидан Ислом Каримов кўчасигача), Афросиёб кўчаси (Ислом Каримов кўчасидан Шароф Рашидов кўчасигача ва Шароф Рашидов кўчасидан Шаҳрисабз кўчасигача), Шароф Рашидов кўчаси (Афросиёб кўчасидан Ислом Каримов кўчасигача), Шаҳрисабз кўчаси (Афросиёб кўчасидан Амир Темур шоҳкўчасигача), Ойбек кўчаси (Шаҳрисабз кўчасидан Нукус кўчасигача), Нукус кўчаси (Ойбек кўчасидан Истиқбол кўчасигача) ҳамда Абдулла Қодирий кўчаси (Истиқбол кўчасидан Абай кўчасигача)да транспорт ҳаракати вақтинча чекланади. 

Масъуллар ҳайдовчилардан ушбу чекловларни инобатга олишни, тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида муқобил йўналишлардан фойдаланишни ва ҳаракатни олдиндан режалаштиришни сўрамоқда.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид