Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пойтахтда бир қатор марказий кўчалар вақтинча ёпилади
Тошкент шаҳрида дуатлон бўйича Ўзбекистон чемпионати ҳамда International Tashkent Marathon – 2026 тадбирлари ўтказилиши муносабати билан айрим кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати маълум вақт оралиғида чекланади.
Маълум қилинишича, чекловлар бир неча босқичда жорий этилади. Жумладан, 28 март куни соат 08:00 дан 12:00 гача Янги Ўзбекистон кўчасининг CAU университети олдидан Паркент автомагистралигача бўлган қисмида ҳаракат вақтинча тўхтатилади.

Шунингдек, 3 апрел соат 16:00 дан 5 апрел соат 14:00 гача Афросиёб кўчасининг Ислом Каримов кўчаси кесишмасидан Бешёғоч кўчаси кесишмасигача бўлган қисми ёпилади.

Энг катта чекловлар 5 апрел куни соат 02:00 дан 13:00 гача амал қилади. Ушбу вақтда Бешёғоч кўчаси (Фурқат кўчасидан Ислом Каримов кўчасигача), Афросиёб кўчаси (Ислом Каримов кўчасидан Шароф Рашидов кўчасигача ва Шароф Рашидов кўчасидан Шаҳрисабз кўчасигача), Шароф Рашидов кўчаси (Афросиёб кўчасидан Ислом Каримов кўчасигача), Шаҳрисабз кўчаси (Афросиёб кўчасидан Амир Темур шоҳкўчасигача), Ойбек кўчаси (Шаҳрисабз кўчасидан Нукус кўчасигача), Нукус кўчаси (Ойбек кўчасидан Истиқбол кўчасигача) ҳамда Абдулла Қодирий кўчаси (Истиқбол кўчасидан Абай кўчасигача)да транспорт ҳаракати вақтинча чекланади.

Масъуллар ҳайдовчилардан ушбу чекловларни инобатга олишни, тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида муқобил йўналишлардан фойдаланишни ва ҳаракатни олдиндан режалаштиришни сўрамоқда.
Мавзуга оид
11:10 / 01.07.2026
Тошкентда Tracker ва BYD иштирокида ЙТҲ содир бўлди
09:30 / 23.06.2026
Тошкентда бўёқ ҳидидан заҳарланган уч фуқаро қутқарилди
11:45 / 22.06.2026
Ўзбекистонда одамсимон роботлар ишлаб чиқарадиган завод қурилиши бошланди
08:51 / 22.06.2026