Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бу йилги докторантура (PhD, DSc) ихтисосликлари учун талабгорлар чет тили сертификатини йил охиригача олиш шарти билан қабул қилинади
Жорий йилнинг 2 ноябр куни ўтказилган Инновацион ривожланиш вазирлиги Ҳайъатининг навбатдаги йиғилишида олий таълимдан кейинги таълим шаклига ҳужжат топшириш учун тил сертификати масаласи кўриб чиқилди.
Унга кўра, бу йилги докторантура (PhD, DSc) ихтисосликлари учун чет тили сертификати йил охиригача олиш шарти билан қабул қилинади. Яъни тил билиш даражасидан қатъи назар ҳар бир талабгор кириш имтиҳонларида иштирок этади.
Докторантурага қабул қилинганлар йил охиригача чет тили сертификати олмаса, унга нисбатан чора кўрилади. Инновацион ривожланиш вазирлиги Ҳайъат аъзоларининг таъкидлашича, бу илм талабгорлари учун имконият бўлиб, биринчи курс охиригача белгиланган тил сертификати тақдим этилмаса, курсдан курсга ўтказилмайди.
Эслатиб ўтамиз, бу йил магистратура босқичига ҳужжат топшириш учун ҳам тил сертификати талаб қилингани сабаб квоталарнинг кўп қисми тўлмай қолганди.
Мавзуга оид
15:20 / 14.03.2026
Бўлажак ўқитувчилар касбий сертификатлашдан ихтиёрий тарзда ўтиши мумкин
22:24 / 01.03.2026
Ўқитувчиларнинг амалдаги сертификатлари муддати тугамагунича малака тоифаси туширилмайди – вазирлик
13:52 / 24.02.2026
Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида докторантурага қабул тартиби тасдиқланди
12:38 / 13.02.2026