Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент замонавий қадоқлаш материаллари ишлаб чиқариш корхонасини кўздан кечирди
Президент Шавкат Мирзиёев “Чирчиқ” кимё-индустриал технопаркида фаолият юритаётган Kmita Polymers корхонасига ташриф буюриб, замонавий қадоқлаш материаллари ишлаб чиқариш жараёни билан танишди. Корхонада маҳаллий ва экспорт бозорлари учун полимер ҳамда термоқисқарувчи плёнкалар ишлаб чиқарилмоқда.
Россиянинг Polymers компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур корхона махсус ва кенг ассортиментдаги полиэтилен плёнка маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Корхона 6 минг 670 квадрат метр майдонда жойлашган бўлиб, Италиянинг замонавий технологик ускуналари билан жиҳозланган.

Лойиҳанинг умумий қиймати 15,2 миллион долларга тенг. Биринчи босқичда 7,4 миллион доллар инвестиция ўзлаштирилган. Корхона ишга туширилиши натижасида йилига 9,5 миллион долларлик импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш имконияти яратилди.

Бу ерда 50 та янги иш ўрни ташкил этилган. Кейинги босқичларда иш ўринлари сонини янада кўпайтириш режалаштирилган.
2025 йилда корхона томонидан 115 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган бўлиб, 6 миллион долларлик маҳсулот Марказий Осиё давлатларига экспорт қилинган.

Таъкидланганидек, қадоқлаш индустрияси озиқ-овқат, қурилиш, фармацевтика ва қишлоқ хўжалиги каби соҳаларнинг узлуксиз фаолияти учун муҳим аҳамиятга эга. Шу боис бу каби юқори технологияли ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш мамлакат саноати ва экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қилади.
Мавзуга оид
22:46 / 02.06.2026
Маданият, санъат ва адабиёт соҳаси учун кенг кўламли имтиёзлар эълон қилинди
22:05 / 02.06.2026
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Россияга боради
14:24 / 02.06.2026
Уч йилда кимё соҳасида 42 та йирик лойиҳа амалга оширилади
13:52 / 02.06.2026