Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Электр энергияси учун 50 фоизлик чегирма кимларга берилади?
Фото: Electricite-agence
Республикада электр энергиясидан фойдаланишда имтиёзлар жорий этилди, деб хабар бермоқда “Ўздавэнергоназорат” давлат инспекцияси.
Шу кунгача амалдаги қоидаларга асосан, қурилиш ва шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ, овқат тайёрлаш учун электр плиталар билан жиҳозланган турар-жойлар ва ётоқхоналарда яшайдиган маиший истеъмолчилар томонидан фойдаланиладиган электр энергияси учун тўловлар ушбу тариф гуруҳига кирадиган амалдаги тарифнинг 50 фоизи миқдорида амалга оширилар эди. Бундай имтиёздан фақат ўн қаватдан баланд бўлган турар-жойлар ва ётоқхоналарда яшайдиган маиший истеъмолчиларнинг фойдаланишлари мумкин эди.
“Ўздавэнергоназорат” давлат инспекцияси республикада электр плиталар билан жиҳозланган ўн қаватдан паст бўлган турар-жойлар ва ётоқхоналар жуда кўп миқдорда эканлигини инобатга олиб, истеъмолчилар томонидан келган кўп сонли мурожаатларни ўрганиб чиқиб, тегишли вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари”ни тегишли бандларига ўзгартиришлар киритиш бўйича Вазирлар Маҳкамаси Қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 октябрдаги № 838-сон қарорига биноан “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Унга кўра, қурилиш ва шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ, овқат тайёрлаш учун марказлашган ҳолда электр плиталари билан жиҳозланган кўп-квартирали уй-жойлар ва ётоқхоналарда яшайдиган маиший истеъмолчилар томонидан фойдаланилган электр энергияси ҳақи ушбу тариф гуруҳига кирадиган амалдаги тарифнинг 50 фоизи миқдорида ҳақ тўлайди.
Энди электр плиталари билан жиҳозланган барча кўп хонадонли уй-жойлар ва ётоқхоналарда яшайдиган маиший истеъмолчилар учун 50 фоизлик чегирма амал қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ президент электр энергетикаси бўйича янги қарорни имзолаганди.
Мавзуга оид
09:07 / 12.12.2025
Талабалар учун поезд чипталарига ҳам 50 фоиз чегирма эълон қилинди
19:31 / 10.12.2025
Рақобат қўмитаси сохта чегирмаларга қарши огоҳликка чақирди
12:19 / 23.10.2025
Ҳукумат қарори: Чакана савдодаги акция ва чегирмалар ҳаққоний бўлиши керак
17:40 / 03.10.2025