"Кексалар ҳафталиги" ва "Кексалар учун туризм ойлиги" доирасида пенсионерларга Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиши учун поезд чипталарига 20 фоиз чегирма эълон қилинди.

«Ўзтемирйўлйўловчи» хабарига кўра, чегирма 2-8 октябр кунлари ва 1-30 ноябр кунлари барча маҳаллий йўналишдаги поездларнинг (юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» электропоездларидан ташқари) темирйўл чипталари учун амал қилади,

Чегирма Ўзбекистон фуқароларига – 55 ёшдан ошган аёллар ва 60 ёшдан катта эркакларга амал қилади.

«Чипталарни eticket.railway.uz онлайн платформаси орқали электрон тарзда ҳамда барча чиптахоналардан сотиб олишингиз мумкин», - дейилади расмий хабарда.