Фарғона вилоятида мактабларнинг 89 нафар ходимида коронавирус аниқланган
ССВ статистикасига асосан эса, ушбу вилоятда коронавирусдан даволанаётган сони 12 кишини ташкил этади.

Фарғона вилоятидаги умумтаълим мактабларининг 89 нафар ходимида коронавирус аниқланган. Бу ҳақда 21 сентябрь куни Фарғона вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик маркази матбуот котиби Kun.uz мухбирига маълум қилди.
Берилган ахборотга кўра, 17 сентябрь ҳолатига, вилоятда коронавирус таҳлилига жами 947 та мактабдан 51 620 нафар ўқитувчи ва бошқа ходимлар жалб этилган бўлиб, шундан 44 475 нафар ўқитувчи ҳамда 7 145 нафар бошқа техник ходимлардан таҳлил олинган.
«Натижада 89 нафар ўқитувчи ҳамда ишчи ходимларидан мусбат ҳолати аниқланган. Ҳозирда уларга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари олиб борилмоқда.
Вилоятда таҳлил олиш жараёнлари давом этмоқда», – дейилади СЭОМ маълумотномасида.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 21 сентябрь соат 23:30гача бўлган маълумотига асосан, Фарғона вилоятида коронавирусдан даволанаётган сони 12 кишини ташкил этади. Расмий статистикада вилоятда коронавирус юқтирганлар сони жами 379 киши, тузалганлар эса 366 нафар деб кўрсатилмоқда; фақат 1 киши вафот этгани расман тасдиқланган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Қашқадарё вилоятидаги мактабларнинг 855 нафар ўқитувчисида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар қилингач, ССВ ундай эмаслиги, 855 нафар ходим коронавирусга гумон қилинганини билдириб баёнот берганди. Орадан бир ҳафта ўтди ҳамки, вазирлик касалликка гумон қилинган юзлаб ўқитувчилар масаласида изоҳ бергани йўқ, уларнинг қанчасида ҳақиқатан ҳам COVID-19 чиққанига аниқлик киритмади.
Умуман, сентябрь ойидан буён республикадаги умумтаълим мактаблари ўқитувчилари оммавий равишда COVID-19`га тест олинмоқда. Ҳозиргача бу тестларнинг натижалари ҳақида алоҳида ахборот берилганича йўқ.
Тавсия этамиз
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Ҳусанов нега ўйнамаяпти?
Спорт | 10:00 / 01.05.2025
Орзу-ҳавас ниқобини кийган кимўзарга ўйнаш: ҳукумат тўйларни тартибга сола оладими?
Ўзбекистон | 17:00 / 30.04.2025
No Partey, no party. «Арсенал» нега ютқазди?
Спорт | 13:50 / 30.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Аҳолининг дам олиши учун фойдаланиладиган ерларни хусусийлаштириш тақиқланади
Ўзбекистон | 17:27
-
Disney «Юлдузлар жанги» фильмидаги дроиднинг ўхшашини тақдим қилди
Фан-техника | 17:20
-
«Work and travel» дастурларида иштирок этувчи талабалар учун ссуда ажратилади
Ўзбекистон | 17:00
-
Тошкентда хавфли рецидивист одамларни қарийб 20 млрд сўмга чув туширди
Жамият | 16:57
Мавзуга оид

15:15 / 22.04.2025
Қулупнайчилар қишлоғи: Ўқчидан репортаж

15:15 / 19.04.2025
“Биргина видеоси YouTube’да 35 млн марта томоша қилинган” — қўштепалик ёш муҳандис бунга қандай эришмоқда?

10:50 / 12.03.2025
Фарғонада нарколаборатория фош этилди

16:07 / 24.02.2025