Жаҳон | 16:32 / 29.12.2016
8719
1 дақиқада ўқилади

2017 йилдан Қозоғистон полицияси жиҳозларида ўзгаришлар юз беради

Фото: tengrinews

2017 йил 1 январидан қозоғистонлик полициячилар хизмат вазифаларини бажаришда таёқчалардан фойдаланмайди, деб хабар қилмоқда Tengrinews.kz агентлиги. Қозоғистон ИИВ Давлат тили ва ахборот департаменти директори Алмас Садубаевнинг сўзларига кўра, полиция ходимлари янги йилдан машиналарни қўл ишоралари ёрдамида тўхтатади. 

"Автомобиллар қўл ишораси билан бир вақтда ҳуштак чалиш ёки патрул автомобилларида ўрнатилган махсус овоз ва чироқли овоз кучайтиргичларда огоҳлантириш воситасида ҳамда автопатрул тартибида тўхтатилади", - деган Садубаев.

"ИИВ ҳуқуқ-тартибот идораларини модернизация қилиш доирасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда халқаро тажриба ўрганилди. Европанинг қатор мамлакатларининг йўл полицияларида таёқчадан фойдаланилмайди. Халқаро меъёрларга мувофиқ, 2017 йил 1 январидан ички ишлар ходимлари ҳам транспорт воситаларини тўхтатишда таёқчадан фойдаланмайди. Йўл ҳаракати қоидалари бузилишини ИИВ видеокамералари ва видеорегистраторлари ёрдамида аниқлаш ва рўйхатга олиш йўлга қўйилади", - дея изоҳлаган Алмас Садубаев.

Мавзуга оид