Ўзбекистон | 20:20 / 17.04.2018
82518
2 дақиқада ўқилади

«Нима учун ўқитувчиларни ҳимоя қилмадингиз?». Абдулла Арипов вазирни танқид қилди

Улуғбек Иноятов / Фото: Халқаро пресс-клуб

Бугун, 17 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида Бош вазир Абдулла Арипов раҳбарлигида «Ҳудудларда дала ва тозалаш-ободонлаштириш ишларига тиббиёт ва таълим муассасалари ходимлари, талабалар ва ижтимоий соҳа вакилларини жалб қилишни тақиқлаш ва ушбу ҳолатларга йўл қўйган барча даражадаги ҳокимлар ва раҳбарларнинг шахсий масъулият ва жавобгарлигини оширишга қаратилган чораларни белгилаш» масаласига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Бош вазир бугунги кунда ўқитувчи ва шифокорларнинг мажбурий меҳнатга жалб этилиши одатий ҳолга айланиб қолгани ҳақида гапирган. 

«Халқ таълими вазири, жаноб, Иноятов Улуғбек Илёсович. Нега шу кунгача аниқ бир чора кўрилмаган, ёки таклиф киритилмаган. Иш берувчи сифатида ҳам нима учун биронта ўқитувчининг манфаатини ҳимоя қилиб чиқмагансиз?

Таълим-тарбия мазмунини, унинг сифатини қачон яхшилайсиз. Агар ўқитувчиларингиз шу тарзда мажбурий меҳнатга жалб этилиши давом этса, қачон таълим сифатини оширишга эришишимиз мумкин бўлади?», дея Абдулла Ариповнинг сўзларини келтирган «Kun.uz» манбаси.

Халқ таълими вазири ўзини оқламоқчи бўлди ва танқидга учради

Мавзуга оид