Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш тизими тубдан такомиллаштирилади — Президент қарори
“Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Адлия вазирлиги хабарига кўра, қарор билан почта алоқаси хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари белгиланди.
Унга кўра:
- почта ва курьерлик хизматларини тақдим этиш фаолияти билан шуғулланиб келаётган маҳаллий ва хорижий компаниялар билан ҳамкорликда “якуний манзил” хизмати жорий этилади;
- “Гибрид почта” жўнатмаларини қабул қилиш ва етказиб бериш хизматлари сони 2 баробарга оширилади;
- маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотларини онлайн сотиш ва мижозларга етказиб бериш имкониятини берувчи электрон савдо майдончаси ахборот тизими яратилади;
- республиканинг камида 1000та почта бўлимида, айниқса, олис ва чекка ҳудудларда молиявий хизматлар турларини, хусусан, аҳолидан тўловлар қабул қилиш икки баробарга кенгайтирилади ҳамда аутсорсинг асосида банк хизматлари кўрсатилиши йўлга қўйилади;
- олис ва чекка ҳудудлардаги почта бўлимида давлат хизматлари кўрсатилиши йўлга қўйилади.
2021 йилда 42та намунавий туманларда (шаҳарларда) почта алоқаси корхоналарини трансформация қилиш лойиҳаларини кўзда тутувчи “Йўл харита”лари амалга оширилади.
Унга кўра:
- 267та почта алоқаси бўлими биноси таъмирланади;
- 110та бино давлат-хусусий шериклик асосида замонавий кўринишда қайта қурилади;
- 326та почта алоқаси бўлимигача 754 км оптик толали алоқа линиялари тортилади;
- 250та почта алоқаси бўлими замонавий компьютер техникаси ва мобиль қурилмалар билан таъминланади;
- 42та туман почта алоқаси боғламасида “Гибрид почта” жўнатмаларини чоп этиш ва унга ишлов берган ҳолда олувчиларга етказиб бериш йўлга қўйилади;
- 230та почта алоқаси бўлимида банк хизматлари кўрсатиш йўлга қўйилади;
- 55та қўшимча почта алоқаси бўлимини очиш ҳисобидан 145та янги иш ўрни яратилади.
Мавзуга оид
12:31 / 11.12.2025
Барча дорихоналар “Электрон рецепт” орқали ишлашга ўтади
13:11 / 18.11.2025
Бинолар зилзилабардошлигини оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар жорий этилмоқда
13:57 / 07.11.2025
Почта ва курерлик жўнатмалари учун янги божхона тартиби тасдиқланди
12:59 / 06.11.2025