Ўзбекистон | 17:47 / 14.05.2021
12766
1 дақиқада ўқилади

«Ниятни яхши қилинг, яхши ният амалга ошади». Президент онкология касалхонасига борди

Давлат раҳбари Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказида бўлиб, у ерда онкологик касалликка чалинган беморлар билан суҳбатлашди.

“Ниятни яхши қилинг, яхши ният албатта амалга ошади.  Кучли бўлиб, ота-онангизни хурсанд қилиб, тузалиб кетсангиз менга ҳам катта бахт бўлади. Ҳеч нарсадан ўйланманг”, - деди Шавкат Мирзиёев онкология шифохонасидаги беморларга.

Давлат раҳбари саратонга чалинган, бир оёғидан айрилган наманганлик ўқувчи қизга протез оёқ қўйдиришни ўз зиммасига оларкан, унга далда берди: “Германияда борми, Америкада борми, яхши протез олиб келиб бераман. Буни ўзим назоратга оламан. Ўқишни давом эттиришни албатта назоратга оламиз. Ҳокимга топшириқ бераман”, - дея таъкидлади президент.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид