Жаҳон | 17:55 / 14.09.2023
10209
6 дақиқада ўқилади

Полициянинг хизмат итлари: улардан қачондан фойдалана бошланган ва ҳозир қандай тайёрлади?

Полиция ходимларининг яқин дўсти ҳисобланган, ақлий ва жисмоний жиҳатдан кучли полиция итлари қачондан одамларга хизмат қила бошлаган. Уларни хизматга қай ҳолда тайёрлашади?

Одамлар ўрта асрлардан буён итлардан жамоат тартибини сақлаш ва ўз бойликларини қўриқлаш мақсадида фойдаланиб келишган.

Аммо полицияда итлардан фойдаланишни биринчи бўлиб 1889 йилда лондонлик комиссар Чарлз Уоррен томонидан йўлга қўйилган. Ўша вақтда Чарлз бир қотилнинг изидан тушади ва синов мақсадида 2 та итни ёллайди. Натижа муваффақиятсиз бўлади, ёлланган итлардан бири қотилни, эмас комиссарни тишлаб, қочиб кетади.

Кейинчалик итлардан полиция ити мақсадида фойдаланиш Белгия, Австрия-Венгрия ва Германия давлатларида йўлга қўйилади. Хизмат итларига талаб кучайиб борар экан, кўплаб мамлакатлар итларни тайёрлаш питомниги, яъни мактабларини очишади. Бундай мактабни биринчи бўлиб 1920 йилда немис полицияси очади ва унда «немис овчарка»ларини тарбиялайди. Махсус мактабда итлар мунтазам равишда ўз офицерларига бўйсуниш, искаб топиш, жиноятчиларни кузатиш ва ҳужум қилиш учун ўргатилган.

Фото: pinimg.com

Айни вақтда полиция ходимлари билан ёнма-ён туриб хизмат вазифасини ўтаётган энг машҳур зотдор полиция итлари — немис овчаркаси, шарқий европа овчаркаси, рус спаниели, кавказ овчаркаси, белгия малиноиси, ҳолланд чўпони ва лабрадор кабилар ҳисобланишади.

Юртимизда ички ишлар ходимлари хизматчи итлар тарбиялаш учун айниқса немис овчаркасини танлашади. Ўзи Ўзбекистонда хизматчи итларни хизматга тайёрлайдиган питомниклар қай аҳволда? У ерда итларни хизматга қай ҳолда тайёрлашади?

Мана шу каби саволларга жавоб олиш мақсадида биз Самарқанд вилоят ички ишлар бошқармаси, кинология хизмати хизмат итлари питомнигига бордик.

Фото: kun.uz

Ичкарига кириб борар эканмиз, қафас ичидаги итларнинг тинмасдан ҳуриши бизни озгина чўчитди. Масъул ходимлардан нега булар ҳураяпти деб сўраганимизда, улар «итлар бегона инсонни ҳидидан тезда аниқлаб олади», деб жавоб беришди.

Самарқанд вилоятидаги кинология питомнигида айни вақтда 53 та хизмат итлари мавжуд бўлиб, 4 хил турдаги зотлари сақланиб, хизматга ўргатилади. Уларнинг энг машҳури ва бошқаларидан ажралиб турадигани зотлари – немис овчаркаси, шарқий европа овчаркаси ва малинои турлари ҳисобланади.

Фото: kun.uz

Сўнгги йилларда айнан шу учала зотга бўлган талабнинг ортгани сабабли, уларнинг бошқа зотлардан кўпроқ тарбияланишига сабаб бўлмоқда. Айни пайтда Самарқанд вилоятида немис овчаркаси – 19 та бўлса, шарқий европа овчаркаси 15 та, малинои зоти 14 тани ташкил этади.

Майор Ўткир Бердиев Самарқанд вилоят ИИБ ЖХХ ЖТСБ кинология хизмати бошлиғи. Фото: kun.uz

 «Кинология питомнигимизда асосан тоза қонли немис овчаркаларидан насл олинади. Ёш ит болалари ёшлигидан ходимларга бириктирилади ва уша бириктирилган ходим билан умрини охиригча хизмат фаолиятини олиб боради. Ёши ўтган итлар эса, уни ёшлигидан парвариш қилган ходимга хоҳиш истакларига қараб далолатнома тузиб бериб юборилади. Ҳар битта ходим ўзига бириктирилган хизмат итлари билан кунлик хизмат фаолиятини олиб боради. Эрта тонгдан биринчи навбатда хизматчи итлар билан назарий ва амалий машғулот ўтилади. Ходим бундан ташқари ўзига бириктирилган хизмат итини кунига икки маҳал озиқлантириб, ветеринар кўригидан ўтказади, чунки ҳар бир итнинг соғлиги биз учун муҳим. Бизда бу борада ўқув базамиз яхши ривожланган бўлиб барча шарт-шароитлар яратилган. Қолаверса, ҳар бир ходим ўзига бириктирилган ити билан очилган жиноятлар, шунингдек итни қай даражада парвариш қилганидан келиб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасининг 750-қарорига мувофиқ, шу ходимнинг ойлик иш ҳаққига қўшимча устама берилади», — деди Самарқанд вилоят ИИБ ЖХХ ЖТСБ кинология хизмати бошлиғи, майор Ўткир Бердиев.

Вилоят кинология питомнигида хизматчи итларни ақлий ва жисмоний тарафларидан келиб чиққан ҳолда «гиёҳванд моддаларни аниқлаш», «жиноятларни фош этиш», «портловчи моддаларни аниқлаш», «из қидириш», «қўриқлаш» ва «антитеррор» йўналишларида хизматга ўргатиб келинмоқда.

Маълумот учун жорий йилнинг шу кунига қадар Самарқанд вилоятида хизмат итлари билан жами 99 та жиноят фош этилган. Шулардан 6 таси қотиллик, 81 та ўғирлик, 1 та талончилик, 9 та гиёҳвандлик моддалари билан боғлиқ ҳолат ва 2 та бошқа турдаги жиноятлар хизматчи итлар ёрдамида аниқланган.

Фото: kun.uz

Бундай хизматчи итларни тайёрлашга ихтисослашган питомникларни кўпайтириш мақсадида вилоятнинг Каттақўрғон шаҳар, Пайариқ ва Ургут туман худудларидан ҳудудий кинология гуруҳлари обектлари қурилиши режалаштирилган бўлиб, ҳозирги кунда Каттақўрғон шаҳарида обектни қуриш учун ер ажратилган. Ургут ва Паяриқ туманларида эса кичик ҳажмли питомниклар туман ИИБлари ҳудудида барпо этилади.

Ўхшаш мақола:

Умидхон Маъруфов, Kun.uz мухбири
Тасвирчи ва монтаж устаси: Жаҳонгир Алибоев

Мавзуга оид

Эълонлар

Халқ банкида “Лидер аёллар” дастури доирасида халқаро семинар-тренинглар ўтказилди

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Халқ банкида “Лидер аёллар” дастури доирасида халқаро семинар-тренинглар ўтказилди

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Халқ банкида “Лидер аёллар” дастури доирасида халқаро семинар-тренинглар ўтказилди

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан