Ўзбекистон | 16:00
24695
2 дақиқада ўқилади

“Участкавой”ларга топшириқ: “дайди топмасанг қариндошингни ёки ўзингни дайди қилиб ёп!”

Тошкент шаҳри Олмазор тумани ИИБ амалдори Аброр Худойбердиев профилактика инспекторларига кўчадан дайди топиб, маъмурий баённома расмийлаштириш бўйича топшириқ берди. У 300 та қилиши кераклигини айтиб, барча ходимга кўчага чиқишни буюрган.

Фото: Видеодан кадр

Kun.uz’га Олмазор туман ИИБ амалдори Аброр Худойбердиевнинг топшириғи акс этган аудио ва видеолавҳалар келиб тушди. Унда амалдор профилактика инспекторларига кўчадан дайди топиб, маъмурий баённома расмийлаштириш бўйича топшириқ берган.

Хусусан, аудиода Аброр Худойбердиев дайди топмаган ходим қариндошини ёки ўзини дайди сифатида “ёпиши” бўйича айтган.

Э, профилактика инспекторлари, мен сизларга яна қайта айтяпман, дайди нол бўлиб турибди! Виждонсиз, дайди йўқми Олмазор туманида? Дайди қил ҳозир!

Ҳамма нарсада нол бўлиб ётибди протоколлар: мажбурий даволашга жойлаштиришинг нол, дайди нол, маъмурий баённоманг нол, маъмурий назорат нол!

Нима, ўзларингдан кетиб қолганмисанлар, виждонсиз! Қани биттанг дайди қилма-чи. Ўзингни дайди қилиб олиб бориб ёп, қариндошингни олиб бориб ёп дайди қилиб! Ўзинг дайди бўласан!” деган у.

Шунингдек, амалдор видеолавҳада 300 та қилиши кераклигини айтиб, барча ходимга кўчага чиқиш топшириғини берган.

1 соат вақтимиз қолди. 22:00 да ҳисоб-китоб бўлади. Мен боришни хоҳламайман. “Давай”, ҳозир “газлаймиз”, 300 тага чиқди, 200 та протоколимиз қолди, чиқ ҳамманг кўчага!” деган Аброр Худойбердиев ўз топшириғида.

ИИВ матбуот хизмати Kun.uz сўровига жавобан ҳолат ўрганиб чиқилишини маълум қилди.

Руслан Сабуров
Муаллиф Руслан Сабуров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид