Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кореяда ишлаш истагида бўлган 5000 ўзбекистонлик тест синовларини топширди
Фото: KUN.UZ
2017 йилнинг 13 ноябридан то 13 декабрига қадар Корея Республикасида ишлаш истагида бўлган ўзбекистонликларнинг 5000 нафари Комплекс тест маркази (КТМ)да тест синовлари топширган. KUN.UZ мухбири 12 декабрь куни бўлиб ўтган Кореяда меҳнат фаолияти билан шуғулланишни истовчи фуқароларни рўйхатга олиш, тест санасини банд қилиш ва тест синовидан ўтказиш жараёнига бағишланган матбуот анжуманида берилган маълумотга асосланиб, шу ҳақида хабар берди.
Тест синови топширганларнинг 30 фоиздан ортиғи 0 баллдан 20 баллгача, 27 фоиздан зиёди - 21-30 балл, 13 фоиздан кўпроғи - 31-40 балл, 10 фоизга яқини - 51-60 балл, 7 фоизга яқини эса - 61-70 баллни қўлга киритган. Энг юқори балл - 75 балл. Тест синовидан ўтганларнинг 0,6 фоизга яқини 70 баллдан 75 баллгача натижага эришган.
Шу йилнинг 19 декабри тест синови даврининг дастлабки кесимидаги якуний сана ҳисобланади. 19 декабрдан кейин тест топширувчи фуқаролар кейинги якуний санага қадар бўлган вақт кесимига киритилади.
Анжуманда берилган маълумотга кўра, 2017 йилнинг 13 ноябридан 19 декабрига қадар КТМ синовларидан ўтган ва ўтаётган фуқаролар ўз баллари ва рейтинг рўйхатидаги ўринларини Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги сайтида migration.uz/result-check ҳаволаси орқали билиб олишлари мумкин.
Комплекс тест маркази синовлари йил давомида мунтазам равишда ўтказилади. КТМ сайтида тест синови куни ва вақтини тўғри банд қилган фуқаролар тест синовларидан ўзлари банд қилган кун ва вақтда ўтишади.
КТМ тест синовлари мамлакатимизнинг етакчи олий ўқув юртлари мутахассислари томонидан тузилган бўлиб, CBT - Computer Based Testing усули бўйича махсус замонавий дастурий таъминот асосида компьютерлар орқали амалга оширилади. Бу эса фуқароларнинг билимлари холис баҳоланишини кафолатлайди.
Мавзуга оид
21:15 / 21.01.2026
АҚШ ҳудудида ноқонуний бўлиб турган ўзбекистонликларнинг бир гуруҳи Ватанга қайтарилди
09:14 / 20.01.2026
Ички ишлар тизимида миграция хизматлари рақамлаштирилади: “Ақлли” шохобчалар жорий этилади
19:20 / 15.01.2026
Россияда баъзи мигрантлар «қимматлагани» эълон қилинди
18:30 / 15.01.2026