Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Финландия президентининг Ўзбекистонга ташрифи 4 кун давом этади
Президент Шавкат Мирзиёев таклифига биноан Финландия президенти Александр Стубб 29 октябрдан 1 ноябргача Тошкентда бўлади. Олий даражадаги музокараларда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади.
Учрашувларда ўзаро савдо ҳажмини ошириш, қишлоқ хўжалиги, экология, кимё, энергетика, рақамлаштириш, тоғ-кон саноати ва бошқа инновацион тармоқларда кооперацияни йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратилади.
Шунингдек, меҳнат миграцияси, маданият, таълимга илғор технологияларни жорий этиш каби йўналишларда ҳам ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади.
Томонлар халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашиб, кўп томонлама тузилмалар доирасида ўзаро қўллаб-қувватлашни муҳокама қилади.
Эслатиб ўтамиз, 28-31 октябр кунлари Сербия президенти Александр Вучич ҳам расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турибди. 30 октябр куни Самарқандда ЮНЕСКО саммити ўз ишини бошлайди.
Мавзуга оид
14:24
Уч йилда кимё соҳасида 42 та йирик лойиҳа амалга оширилади
13:52
«Навоийазот» ҳузурида 1 млрд долларлик янги кимё лойиҳалари амалга оширилади
13:37
Кимё саноатида 2,8 млрд долларлик лойиҳалар амалга оширилади
13:02