Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда 90 ёшли ота 4 нафар ўғлини судга берди
Фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро судида кўрилган бу иш мазмуни «ғайриоддий» ҳисобланади. Қарийб бир аср билан юзлашаётган отахон ўзининг 4 нафар ўғлини судга берди.
Фото: KUN.UZ
ФИБ Самарқанд вилоят суди судьяси катта ёрдамчиси Шержаҳон Зайниддиновнинг Kun.uz’га маълум қилишича, ота-онанинг фарзандлар устидан даъво аризалари киритиши сўнгги йилларда кўпроқ учрамоқда.
Ушбу ишда ҳам 7 нафар фарзанднинг 90 ёшли отаси ўз ҳолидан бирор фарзанди ғамхўрлик қилмаётгани юзасидан судга мурожаат қилмоқда.
Даъвогар Я.С. судда ғамхўрликка ўта муҳтож экани, 4 нафар ўғлидан бирортаси бирор марта хабар олмагани, қизларининг уйига ҳадеб бориш эса куёвларига ёқмаслигини маълум қилган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида бир неча марта хабар қилинган бўлса-да ўғиллардан бирортаси келмагач, иш сиртдан кўриб чиқилди.
Судда даъвогарнинг кўрсатмалари исботини топиб, унинг кам таъминлангани, ўғиллари унга қарамаслиги маълум бўлиб, даъво қаноатлантирилди ва дарҳол ижрога қаратилди. Ўғиллардан отага белгиланган миқдорда пул ундириладиган бўлди.
Мавзуга оид
17:31 / 04.12.2025
Паст Дарғомда чўчқахона эгалари ҳавони ифлослаб келгани аниқланди
14:43 / 26.11.2025
“Ходимларим солиқчининг уйига киришдан аввал эшикни тақиллатишган” – собиқ ИИБ бошлиғи Акмал Хўжаев кўрсатмаси тингланди
17:53 / 25.11.2025
Адиз Бобоев Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
14:21 / 25.11.2025