Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эркин Турдимов: Самарқандда 50 йилда 49 600та, охирги 3 йилда 21 300та хонадон қурилган
Жорий йилнинг 3 март куни давлат раҳбари уй-жой қурилиши ва ипотека бозорини ривожлантириш борасидаги вазифалар бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказди. Тадбирда Самарқанд вилояти ҳокими Эркин Турдимовга ҳам сўз берилди.
“Самарқанд вилояти мисолида олсак, ҳозирги кўламда уйлар қурилиши охирги 50 йилда кузатилмаган. Вилоят бўйича 50 йилда 49 600та хонадонли 1 588та кўп қаватли уй қурилган бўлса, охирги 3 йилда 21 300та хонадондан иборат 416та кўп қаватли уй қуриб битказилган. Янги қабул қилинаётган фармонга кўра, Самарқанд вилоятида 4 479та хонадонли кўп қаватли уйлар қурилиши белгиланмоқда. Шундан 2 180та хонадонга муҳтожлар учун субсидия ажратилади.
Энди уйларни тарқатишда таниш-билишчиликнинг олдини олиш учун жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари жалб қилиниши олдингидай хатоларга йўл қўймайди”, – деди Эркин Турдимов ўз нутқида.
Аввалроқ, президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда аҳолининг эҳтиёжини қондириш учун йилига камида 100-150 мингта уй-жой қуриш талаб этилиши ҳақида айтиб ўтганди.
«Ҳисоб-китобларга кўра, мамлакатимиз аҳолисининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондириш учун йилига камида 100-150 мингта уй-жой қуриш керак», дея президентнинг сўзларини келтирган Kun.uz мухбири.
Шунингдек, давлат раҳбари ипотека бўйича 6 ойлик имтиёзли давр киритилиши, шаҳарларда дастлабки бадал 20 фоиздан 15 фоизга туширилиши ҳақида маълум қилди.
«Паст даромадли, уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга 15 фоизлик дастлабки бадалнинг 10 фоизи субсидия сифатида тўлаб берилади. Яъни аҳоли уй олиш учун дастлабки бадалнинг 5 фоизини тўлайди, холос», деди Шавкат Мирзиёев.
Мавзуга оид
07:23 / 05.05.2026
Президент Самарқанддаги ОТБ йиғилишида муҳим ташаббусларни илгари сурди
17:45 / 30.04.2026
Форма ортидаги схема: Самарқандда лейтенант миллион долларлик ишда гумонланмоқда
15:48 / 30.04.2026
50 долларлик офис ва минглаб мижоз: тасодифий буюртмани катта бизнесга айлантирган самарқандлик тадбиркор ҳикояси
15:10 / 30.04.2026