Ўзбекистон | 12:11 / 20.12.2021
9074
2 дақиқада ўқилади

Машинанинг суягини синдирадиган "яма". Масъуллар Шеробод-Қизириқ йўлидаги "жарлик"дан хабардорми?

Тасаввур қилинг, текис йўлда бир маромда кетяпсиз ва тўсатдан... қаршингизда, айланиб ўтиш имкони йўқ масофа қолганда катта яма чиқади, автомобил баллонларидан чийиллаган, кузовидан"гурсиллаган" товуш эшитилади.

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

Воҳа вилоятлари бўйлаб хизмат сафари чоғида Сурхондарё вилояти, Денов тумани томон кетарканмиз, қатнов қисмида тўсатдан пайдо бўлган ёриқдан автомобилимизни бир сакратиб ўтишга тўғри келди. Бошқа илож ҳам йўқ эди. Чунки, кескин ҳаракат қилишнинг қандай бўлиши ҳақида изоҳ бериш шарт эмас.

Шундан сўнг, автомобилимизни тўхтатиб, Шеробод ва Қизириқ туманларини ўзаро боғловчи йўлдаги носозликни кўздан кечирдик.

Ушбу йўлдан доим қатнаб юрган ҳайдовчилар яқинлашаётган “яма”дан огоҳ бўлганликлари боис, омади келиб, қарши томонда транспорт воситаси бўлмаса, қатнов қисмининг қарама-қарши йўналишига чиқиб, чуқурни айланиб ўтмоқда. Автомобилини кескин тормозлаб, “ямадан секин” ўтганлар ҳам бўлди. Ўзимиз яхшигина тезликда тўғри “яма” томон ҳаракатланаётган автомобилларни секинлаштиришга муваффақ ҳам бўлдик.

Наҳотки, шу ерга келганда асфалт етмай қолган бўлса, деган ўй билан 50-60 метр юргач, яна мутлақо яроқсиз қатнов қисми қаршимиздан чиқди.

Йўлнинг бу қисмини ҳам билганлар айланиб, билмаганлар автомобилини “чайқатиб” ўтмоқда.

Балки, шерободлик йўлсозлар гап қайси йўл ҳақида кетаётганини яхши билишар. Шундай бўлса, топишлари осон бўлиши учун манзилга олиб борувчи йўл харитасини мақолага илова қиламиз.

Албатта, ушбу йўлнинг бошқа қисмларида ҳам таъмирталаб жойлари талайгина эди, аммо юқорида кўрсатиб ўтилганлари ҳайдовчини ўта кескин вазият қаршисида қолдираётгани сабабли намойиш қилишга қарор қилдик.

Ўйлаймизки, сурхондарёлик йўлсозлар ушбу камчиликларни тез орада бартараф этади.

Мавзуга оид