Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистон президенти миллий хавфсизлик вазирини алмаштирди
Яйлим Бердиев/ Фото: hronikatm.com
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов миллий хавфсизлик вазири генерал-майор Яйлим Бердиевни бошқа ишга ўтиши муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этди.
Бу ҳақда Туркманистон давлат ахборот агентлиги хабар берди.
Вазирликка янги раҳбар этиб полковник Гурбанмурот Аннаев тайинланган. У бунгача Бердиевнинг ўринбосари бўлиб ишлаб келаётганди.
Туркманистон президенти Хавфсизлик кенгашининг 22 январдаги йиғилишида Бердиевга қатъий ҳайфсан эълон қилган. У Бердиевнинг унвонини лавозим мажбуриятларини тегишлича бажармагани ва ишда қўйилган камчиликлар учун генерал-полковникдан генерал-майоргача пасайтирган ва давлат хавфсизлик кенгаши котиби лавозимидан бўшатган.
Таъкидланишича, 2019 йил декабрда Туркманистон ички ишлар вазири Искандар Муликов ўз лавозимидан олингач, президент Бердиевнинг молиявий ҳолати ва мол-мулкини текширишни буюрган.
Аввал мудофаа вазири лавозимини эгаллаган Яйлим Бердиев миллий хавфсизлик вазирлигини 2018 йил июндан бошқариб келган.
Мавзуга оид
18:25 / 01.12.2025
Туркманистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб пластик пулни муомалага киритди
20:26 / 24.11.2025
Туркманистон ғарбидаги иккита сув омбори бутунлай қуриди
19:17 / 21.11.2025
Марказий Осиё давлатлари дипломларни ўзаро тан олиш тўғрисидаги битимни имзолагани рад қилинди
17:31 / 18.11.2025