Жамият | 12:45 / 27.08.2024
2564
2 дақиқада ўқилади

Байрам муносабати билан 6 та шаҳарга қўшимча авиарейс қўйилади

31 августдан 3 сентябргача Нукус, Бухоро, Термиз, Фарғона, Наманган, Урганчга 30 фоиз чегирма билан қўшимча авиақатновлар амалга оширилади. Авиачипталарни ҳам онлайн, офлайн олиш мумкин.

Фото: Kun.uz

Мустақиллик куни муносабати билан “Uzbekistan Airways” маҳаллий қатновлар учун қўшимча авиарейслар қўйилишини маълум қилди.

Қайд этилишича, рейслар 31 августдан 3 сентябргача Тошкентдан Нукус, Бухоро, Термиз, Фарғона, Наманган, Урганчга 2 томонлама қатнайди. Қуйида аниқ жадвали келтирилган: 

  • HY015/016 Тошкент – Нукус – Тошкент: 30 август, 1 ва 3 сентябр;
  • HY021/022 Тошкент – Бухоро – Тошкент: 30, 31 август ва 3 сентябр; 
  • HY065/066 Тошкент – Термиз – Тошкент: 31 август ва 2 сентябрь; 
  • HY083/084 Тошкент – Фарғона – Тошкент: 1 сентябрь; 
  • HY093/094 Тошкент – Наманган – Тошкент: 2 сентябрь; 
  • HY055/056 Тошкент – Урганч – Тошкент: 31 август ва 2 сентябр; 
  • HY051/052 Тошкент – Урганч – Тошкент: 1 сентябр; 
  • HY057/058 Тошкент – Урганч – Тошкент: 3 сентябр.

Таъкидланишича, маҳаллий авиақатновлар учун авиачипталар тарифларидан 30 фоизгача чегирма берилади. Авиачипталарни booking.uzairways.com сайтидан, иловада, “Uzbekistan Airways Sales” филиалидан ва авиакомпания агентларидан харид қилиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ўзбекистон темирйўллари” АЖ Самарқандда “Шарқ тароналари” XIII халқаро мусиқа фестивали ўтказилиши ва мустақиллик байрами муносабати билан 25 августдан 3 сентябргача Самарқанд–Тошкент–Самарқанд йўналишида “Афросиёб” электропоездининг қўшимча қатнови йўлга қўйилишини эълон қилганди.

Kun.uz бу йўналишга талаб юқори экани, чипталар қолмаслиги муаммоси доимий актуал эканидан келиб чиқиб, бир неча кунга қўйилган қўшимча рейсларни доимий рейсларга айлантириш имконияти бор-йўқлиги билан қизиқиб, “Ўзбекистон темирйўллари” компаниясига сўров юборганди. Компания бу инфратузилма харажатлари туфайли имконсиз эканини маълум қилган.

Мавзуга оид