Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Қайноқ нуқта”га айланган Яқин Шарқ: юзлаб рейслар бекор қилинди
БААда юзга яқин, Исроил аэропортларида камида 40та рейс бекор қилинган, шунингдек, Қатар, Саудия Арабистони, Иордания, Баҳрайн, Ўмон, Ироқ аэропортларида ҳам авиақатновлар тўхтатилган.
Фото: Екатерина СИМОХИНА
28 феврал куни Форс кўрфази ва Яқин Шарқ мамлакатларида 260дан ортиқ рейс бекор қилинди, деб хабар берди АТОР Cirium таҳлилий компанияси маълумотларига таяниб.
Хабар қилинишича, энг кўп БАА авиақатновлари жабр кўрган. Кун ўртасига келиб юзга яқин авиарейс бекор қилинган ва бу рақам ўсмоқда. Исроил аэропортларида камида 40та рейс бекор қилинган, шунингдек, Қатар, Саудия Арабистони, Иордания, Баҳрайн, Ўмон, Ироқ аэропортларида ҳам авиақатновлар тўхтатилган.
Минтақа “қайноқ нуқта”га айлангани боис қатор авиакомпаниялар, жумладан Emirates, flydubai, Qatar Airways, Air India парвозларни тўхтатди.
Дубай халқаро аэропорти ва Ол-Мақтум аэропорти фаолияти тўхтатилди, деб хабар берган Dubai Airports. Рейслар қабул қилинмаяпти ва парвоз қилмаяпти, йўловчилардан аэропортларга келмаслик сўралган.
Шунингдек, Ўмон пойтахти Маскатдаги аэропорт ҳам ёпилган.
Uzbekistan Airports'га кўра, бир нечта авиарейслар ортга қайтишга мажбур бўлган. Жумладан, Андижон – Мадина йўналишида учган рейс (Fly One Asia) Андижон аэропортига, Тошкент – Дубай йўналишидаги рейс (Qanot Sharq) Тошкент аэропортига қайтди.
Мадина – Тошкент (Fly One Asia), Мадина – Андижон (Fly Khiva) йўналишида учган самолётлар Мадина аэропортига, Жидда – Тошкент йўналишида учган самолёт (Air Samarkand) Жидда аэропортига қайтди.
Мавзуга оид
22:43 / 21.03.2026
«Мужтаба жумбоғи» АҚШ ва Исроилни Эроннинг ҳақиқий етакчисини излашга мажбур қилмоқда
21:39 / 21.03.2026
Эрон биринчи марта Яқин Шарқдан ташқаридаги АҚШ ҳарбий базасига ҳужум қилди
20:52 / 21.03.2026
АҚШ адмирали: Эронда 8 мингдан ортиқ нишонга зарба бердик
19:54 / 21.03.2026