ОТБ: Пандемия ва энерготашувчилар нархининг пасайиши Ўзбекистон иқтисодий ўсишини секинлаштиради
Осиё тараққиёт банкининг янги ҳисоботида айтилишича, коронавирус пандемияси ҳамда табиий газ ва мисга бўлган нархларнинг пасайиши туфайли 2020 йилда Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиш суръати пасаяди. Шунга қарамай, кўпроқ миқдордаги инвестициялар, саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларининг ривожланиши туфайли 2021 йилда тикланиш рўй бериши кутилмоқда.

Фото: Business Times Singapore
ОТБнинг Тошкентдаги офисидан Kun.uz`га маълум қилишларича, муассаса Ўзбекистонда 2020 йилда ялпи ички маҳсулот 4,7 фоизга ўсиши, яъни олдинги йилги 5,6 фоизга нисбатан пастроқ бўлишини прогноз қилган.
Шу билан бирга, прогнозга кўра, 2021 йилда ислоҳотлар натижасида қишлоқ хўжалиги, саноат ва хизматлар соҳаларида кескин ўсиш юз беради ва бу ўз навбатида ЯИМ ўсиш даражасининг яна 5,8%га кўтарилишига олиб келади.
«Биз пандемия таъсирининг тўлиқ кўламини ҳали билмаймиз, бироқ Ўзбекистон ҳукумати ўзининг ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлашга ва иқтисодиётнинг тикланиши учун зарур бўлган вақтни қисқартиришга қаратилган муҳим чораларни кўрмоқда», дейди ОТБнинг Ўзбекистондаги доимий ваколатхонаси директори Синди Малвичини.
Таъкидланишича, Ўзбекистонга кириб келадиган инвестициялар 2020-2021 йилларда иқтисодий ўсишнинг асосий омили бўлиб хизмат қилиши кутилмоқда.
«Бу эса шаҳар инфратузилмасини ва ишлаб чиқариш объектларини ривожлантиришга қаратилган давлат бошчилигидаги инвестицияларнинг такомиллашиши натижаси бўлади.
Россия Федерациясида валюта қадрсизланиши пул ўтказмаларига салбий таъсир кўрсатганига қарамай, иш ҳақининг вақти-вақти билан ошиб бориши ва инфляциянинг пасайиши хусусий истеъмолга ижобий таъсир қилиши кутилмоқда», – дейилади ОТБ ҳисоботида.
Ўзбекистон Марказий банки инфляцион таргетлаш натижасида инфляция 2020 йилда 13 фоизга ва 2021 йилда 10 фоизга пасайишини прогноз қилган. Натижада, ОТБ прогнозларига кўра, фискал сиёсат қатъийлашади ва сиёсатга асосланган кредит ислоҳотларининг олиб борилиши кредитлар ўсишини икки баробарга пасайтиради.
«Бироқ электр энергияси ва табиий газ нархларининг режа асосида кўтарилиши, шунингдек, қишлоқ хўжалигида нархларнинг тартибга солинишининг бекор қилиниши инфляцион босимларнинг ҳосил бўлишига ҳисса қўшади.
Жорий ҳисобварақ камомади бу йил 4,0 фоизгача ва 2021 йилда 3,5 фоизгача янада камайиши кутилмоқда. Табиий газ ва мис экспорти 2020 йилда пасайиши кутилар экан, буларнинг ўрни олтин экспорти билан қопланади.
Қишлоқ хўжалигида олиб бориладиган таркибий ислоҳотлар, хизматлар ва саноат учун инфратузилманинг яхшиланиши ва табиий газга бўлган ташқи талабнинг ошиши натижасида 2021 йилда экспорт кенгайиши лозим», – дейилади ҳисоботда.
ОТБ Ўзбекистон бозор иқтисодиётига ўтиш ислоҳотларини олиб бораётгани сабабли инфляцияни пасайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатларни давом эттириш зарур, деб ҳисоблайди.
Банк таклифига кўра, кредит бозорини янада кучайтириш, электр энергияси ва бошқа коммунал хизматлар нархларининг ўзгариши кам таъминланганларга салбий таъсир қилмаслиги учун мақсадли компенсациялар қўллаш лозим.
Ҳисоботда, шунингдек, инфляциянинг олдини олиш учун Ҳукуматга транспорт, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида хусусий секторнинг иштирокини рағбатлантириш орқали рақобатни ривожлантириш ва импорт маҳсулотлари нархларнинг ошишига йўл қўймаслик учун божхона расмийлаштирув жараёнларини такомиллаштириш катъий тавсия этилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон коронавирус пандемияси туфайли бюджетни қўллаб-қувватлаш учун Осиё тараққиёт банкидан 1 млрд долларгача миқдорда маблағ ажратишни сўраган.
Тавсия этамиз
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
ЕОИИ Марказий Осиё интеграциясига монелик қилувчи омил бўлиши мумкин — Фарҳод Толипов
Ўзбекистон | 19:45 / 15.04.2025
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?
Ўзбекистон | 19:31 / 15.04.2025
Жонни хатарга қўйиб... “Ошқозон”сиз озиш орзуси ҳақида
Жамият | 17:46 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Шавкат Мирзиёев Андижонда «Имкониятлар олами» маркази билан танишди
Ўзбекистон | 20:21
-
Академик лицейлар битирувчилари учун якуний имтиҳонлар тартиби ўзгарди
Ўзбекистон | 20:19
-
Кенияда 5 мингта чумолини тўплаган белгиялик ўсмирлар ҳибсга олинди
Жаҳон | 20:00
-
Касаначи оилаларнинг 5 йиллик меҳнатини тортиб олишмоқчи. Оилалар ҳақ-ҳуқуқи учун курашмоқда
Ўзбекистон | 19:44
Мавзуга оид

19:31 / 15.04.2025
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?

12:24 / 06.04.2025
Гўшт нархи ошиши: бунга қайси омиллар таъсир қиляпти?

22:55 / 22.03.2025
Тезликни оширишга рухсат, Temu'га тақиқ ва экспортга божлар — ҳафта дайжести

12:22 / 20.03.2025