Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бугундан барча метан заправкалар очилади
Мамлакатдаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари феврал ойи ўрталарида ёпилганди.
Фото: Kun.uz
Табиий газ босими меъёрий схемага қайтгани муносабати билан бугундан эътиборан мамлакатдаги барча автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари очилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Мамлакатдаги метан заправкалар 17 феврал куни кучли шамол ва қор бўронлари туфайли Бухоро вилоятидаги «Л-Газли-1» ва «Л-Газли-2» юқори кучланишли электр узатиш тармоқларида носозлик юзага келиши ортидан ёпилганди. Ўшанда «Газли» компрессор станциясидаги 8 та ҳамда «Газли» газни қайта ишлаш заводига қарашли «Учқир» компрессор станциясидаги 2 та газ ҳайдаш агрегати фавқулодда тўхтаганди.
Газ босими камайгани туфайли биринчи навбатда, аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан таъминлаш мақсадида метан заправкалар фаолиятига чеклов киритилганди.
Авариявий ҳолат бартараф қилингач, газ агрегатлари тўлиқ куч билан ишлай бошлаши ва метан заправкалар ҳам белгиланган режа-график асосида (ҳар куни соат 8:00 дан 15:00 гача вақт оралиғида) босқичма-босқич ишга туширилиши маълум қилинганди.
22 феврал куни вазирлик метан заправкалар фаолиятига киритилган чекловлар маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, аввалдан белгиланган режа-график асосида босқичма-босқич олиб ташланиши бошланганини хабар қилди. Бироқ бундай чекловлар 6 мартга қадар сақланиб қолди.
Мавзуга оид
12:01 / 12.12.2025
Газ йўқ ҳудудлардаги истеъмолчилар учун электрга 50 фоиз чегирма берилиши мумкин
16:39 / 11.12.2025
«Метан заправка»лар фаолиятига вақтинча чеклов киритилмоқда
18:45 / 30.11.2025
“Вазият назорат остида” - Энергетика вазирлиги Бойсундаги кондан газ сизиб чиққани ҳақидаги хабарга изоҳ берди
13:28 / 08.11.2025