Адлия вазирлиги “Зиё улаш” китоб улашиш акциясини кенгайтирмоқда
“Букшеринг” (китоб улашиш) – китобларни эркин алмашиш маданияти. Адлия вазирлиги ушбу маданиятни кенг оммалаштириш мақсадида 2024 йил “Зиё улаш” акциясини бошлади.

Фото: Адлия вазирлиги
Адлия вазирлиги мамлакатда маънавиятни юксалтириш ва китобхонлик маданиятини ривожлантириш мақсадида республикадаги давлат хизматлари марказларида китоб алмашиш учун махсус “зиё улашиш” бурчакларини ташкил этмоқда.
“Букшеринг” (китоб улашиш) – бу китобларни эркин алмашиш маданиятидир. Адлия вазирлиги ушбу маданиятни кенг оммалаштириш мақсадида 2024 йил “Зиё улаш” акциясини бошлади. Дастлабки босқичда адлия тизими ходимлари ўзлари ўқиб бўлган китобларни ихтиёрийлик асосида келтириб топширдилар. Ушбу китоблардан республика бўйлаб 200 дан ортиқ маҳалла кутубхоналари ташкил қилинди.
Эндиликда ушбу ташаббусга кенг жамоатчиликни ҳам жалб қилиш мақсадида лойиҳани янги босқичга олиб чиқиш кўзда тутилган. Бу ташаббус:
⦁ китобхонликни оммалаштириш;
⦁ жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик ва ҳурматни ошириш;
⦁ ёш авлодни билимга чанқоқ қилиб тарбиялаш каби эзгу мақсадларга қаратилган.
Ўқувчилар қуйидаги йўллар орқали ўз ёрдамини қўшиши мумкин:
1. Китоблар ҳадя қилиш: Ўзингиз ўқиган, лекин ҳали бошқаларга фойдаси тегиши мумкин бўлган китобларни давлат хизматлари марказларидаги “Зиё улаш” бурчакларига олиб келинг.
2. Атрофдагиларни “Зиё улаш” ташаббусини қўллаб-қувватлашга чақириш: Дўстларингиз, ҳамкасбларингиз ва бошқа давлат ташкилотлари ходимларини ушбу ташаббусда иштирок этишга даъват этинг.
3. Тарғиб қилиш: “Зиё улаш” бурчакларининг афзалликлари ҳақида яқинларингизга айтиб беринг, ижтимоий тармоқларда улар ҳақида ёзинг.
Адлия вазирлиги ҳар бир давлат ташкилоти ходимлари ва раҳбарларини ушбу ташаббусни фаол қўллаб-қувватлашга чақирди.
"Зиё улаш" бурчакларини ўз ташкилотингизда тарғиб қилиб, бу ерга ўқиб бўлган китобларини олиб келиш ёки янги китобларни ҳадя этишга тарғиб қилишингиздан бошимиз кўкка етади. Чунки ушбу китоблар бошқалар томонидан эркин олиб ўқилишидан ташқари, жамланиб кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга тарқатилади", дейилади маълумотда.
Тавсия этамиз
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Ҳусанов нега ўйнамаяпти?
Спорт | 10:00 / 01.05.2025
Орзу-ҳавас ниқобини кийган кимўзарга ўйнаш: ҳукумат тўйларни тартибга сола оладими?
Ўзбекистон | 17:00 / 30.04.2025
No Partey, no party. «Арсенал» нега ютқазди?
Спорт | 13:50 / 30.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Айрим ўқитувчилар учун мақсадли магистратура жорий этилади
Ўзбекистон | 13:29
-
Москвада Ўзбекистон ва Россия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон | 13:24
-
Россия Украинани яна ўққа тутди: бир киши ҳалок бўлди, 10 дан ортиқ киши яраланди
Жаҳон | 13:22
-
Самарқанд БМТнинг Давлат хизматлари форумини қабул қилади
Ўзбекистон | 13:10
Мавзуга оид

13:39 / 28.04.2025
Акциядорлик жамиятлари ходимлари акцияларни сотиб олишда имтиёзли ҳуқуққа эга бўлди

08:55 / 19.04.2025
Туркиядан келган фуқародан 320 млн сўмлик қадимий китоблар топилди

12:19 / 12.03.2025
Ню-Жерсидаги кутубхонадан 99 йил аввал олинган китоб қайтарилди

11:58 / 11.03.2025