Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2020 йилда маошлар инфляция даражасидан юқори миқдорда оширилади – Президент
2020 йил давомида бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори инфляция даражасидан юқори миқдорда оширилади.
Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев парламентга мурожаатида айтиб ўтди.
Ўзбекистонда 2020 йил учун инфляциянинг базавий прогнози 12 - 13,5 фоиз даражасида белгиланган. 1 февралдан иш ҳақи ва пенсиялар 7 фоизга ошади.
Давлат раҳбарининг маълум қилишича, фуқаролар пенсияга чиқиши учун фақат паспорти билан бориб, мурожаат қилиши кифоя бўладиган тизим яратилади. Бунинг учун давлат архиви тизими электрон шаклга ўтказилиши керак.

Президент нафақа тайинлашдаги мезонларни қайта кўриб чиқиб, уларни белгилашда очиқ ва адолатли тизим яратиш зарурлигини ҳам қайд этди.
«Нафақа тайинлашда маҳалланинг иштирокини танқидий қайта кўриб чиқиш лозим. Умуман олганда, аҳоли ижтимоий нафақа бўйича битта идорага мурожаат қилганидан кейин ўша идоранинг ўзи бир кунда ҳамма ҳужжатларни тайёрлаб, масаланинг ечимини топиши керак», – деди Шавкат Мирзиёев.
Мавзуга оид
12:24 / 10.01.2026
Ўзбекистонликлар 2025 йилда инфляция 12 фоиз бўлди деб ҳисобламоқда – МБ
10:32 / 03.01.2026
2025 йилда палов индекси қандай ўзгарди?
14:25 / 01.01.2026
2025 йилги инфляция: қайси маҳсулот қанчага қимматлашди?
17:43 / 31.12.2025