Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарё вилоятида қашқадарёлик шахс бошқарувидаги Lacetti ағдарилиб кетди. Ҳайдовчи вафот этди
Сирдарё вилояти Оқолтин туманида Қашқадарё вилоятида яшовчи шахс бошқарувида бўлган Lacetti йўл-транспорт ҳодисасига учраб, бир неча марта ағдарилган. Оқибатда ҳайдовчи оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати Kun.uz’га хабар берди.
Маълум қилинишича, 2021 йил 24 август куни соат 23:45 ларда А373 Гулистон-Ўш халқаро автомобиль йўлининг Оқолтин тумани «Саховат» МФЙ ҳудудидан ўтувчи 8-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Қарши–Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётган Lacetti машинаси DAF русумли юк машинаси йўлига чиқиб кетиши натижасида ағдарилиб кетган ва 2-3 марта думалаган.
Оқибатда Lacetti машинаси ҳайдовчиси 1958 йилда туғилган фуқаро оғир тан жароҳатлари олиб, Оқолтин тумани тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида вафот этган.
Дастлабки суриштирувда аниқланишича, Lacetti машинаси ҳайдовчиси юк машинасини ўнг тарафдан қувиб ўтмоқчи бўлган ва тўлиқ қувиб ўтмасдан DAF’нинг йўлига чиқиб кетган. Шунингдек, дастлабки хулосаларга кўра, Lacetti ҳайдовчисининг оғир тан жароҳатлари олишига, унинг хавфсизлик камарини тақмагани сабаб бўлган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Оқолтин тумани ИИБ тергов бўлими томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:10
Навоий кўчасида автобус ва велосипед иштирокида ЙТҲ содир бўлди
13:30 / 08.02.2026
Ню Йоркда 11 ёшли ўзбекистонлик қиз автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
16:19 / 07.02.2026
Зарқайнар кўчасида ЙТҲ: икки автомашина тўқнашуви қайд этилди
19:53 / 02.02.2026