«Тунги навбатчилик мажбурий меҳнатга киради» — Сенат раиси
30 декабрь куни Сенатда Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда комиссия раиси Танзила Норбоева тунги навбатчилик ва мажбурий меҳнат масалаларига тўхталди.
«Мажбурий меҳнатнинг Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан белгилаб берилган 11та сифати бор. У конвенцияга киритилган. Тунги навбатчилик, масалан, у мажбурлашга киради барибир. Чунки у ўз хоҳиши бўлмаса ҳам, кечаси билан ўтиришга мажбур.
Лекин ҳашар, [ўз] ҳудудини тозалаш – бунақа нарсалар мажбурий меҳнатга кирмайди. Ўша битта-иккита одам хоҳламаса чиқмасин. Уни биров зўрламайди ҳам, қаттиқ гапиришга ҳам ҳаққи йўқ», – деган Норбоеванинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Сенат раиси давлат дастурлари доирасида меҳнатга жалб этиш ҳолатларига ҳам ўз муносабатини билдирди.
«Обод қишлоқ», «Обод маҳалла» ҳақида гапирганимда, масалан, ўқитувчи дарс бераётган бўлса, ўша дарс соати пайтида: «Бориб «Обод қишлоқ»нинг ишини қил» ёки тиббиёт ходимига даволаш, иш жараёнида «Бориб ўша ердаги ишни қилгин» дейиладиган бўлса, бу – мажбурий меҳнатга киради. Чунки у ўзининг функциясини бажармаяпти, бошқа ишга жалб қилиняпти», – деди у.
Сенат раиси комиссия аъзоларига тунги навбатчиликка оид ягона муносабатни шакллантириш ва агар давлатга кўнгиллилик асосида қўшимча ишлар зарур бўлса, буни янги таҳрирда ишлаб чиқилаётган Меҳнат кодексида инобатга олиш кераклиги ҳақида кўрсатма берди.
- Танзила Норбоева ИИВнинг янги фонд тузиш бўйича таклифини рад этди
- Ўзбекистонда чақалоқлар савдосига олиб келаётган асосий омил маълум қилинди
- Омбудсман: «Муҳожирлар учун сотиб олинаётган авиачипталар пулига завод қурса бўлмайдими?»
Мавзуга оид
16:12 / 22.11.2024
Танзила Норбоева Россияда МДҲ давлатлари Парламентлараро Ассамблеясида иштирок этди
13:56 / 19.11.2024
Танзила Норбоева Сенат раиси лавозимига қайта сайланди
13:10 / 17.11.2024
Ўзбекистон парламенти аъзолари Бокуда ўтаётган БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича конференцияда иштирок этди
22:55 / 16.11.2024