Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Қашқадарёда AstraZeneka ва ZF-UZVAK 2001 вакциналари мавжуд» — вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот анжумани ўтказди
Қарши шаҳридаги «Журналистлар уйи»да «Қашқадарёда ўтказилган тиббий хатлов ва антропометрия тадбирлари сарҳисоби ҳамда коронавирусга қарши эмлаш жараёни» мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.
Тадбирда биринчи бўлиб вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Равшан Тўлаков вилоятда ўтказилган тиббий хатлов натижалари хусусида тақдимот асосида маълумот берди.
Қайд этилишича, тиббий хатлов жараёнида тиббий бригадалар томонидан вилоят аҳолисининг 3 293 485 нафари, шундан 2 119 941 нафар (64 фоиз) катталар, 1 170 782 нафар (36 фоиз) болалар қамраб олинди. Вилоятдаги мавжуд 624 457 та хонадонда яшовчи фуқаролар тиббий хатловдан ўтказилди.
«Ўрганиш натижалари таҳлил қилинганида 2 119 941 нафар катта ёшдаги аҳоли орасида 807 487 (38,1 фоиз) нафарида ортиқча вазн, 338 650 (16 фоиз) нафарида семизлик борлиги аниқланди. Хатлов ўтказилганлардан 1 056 572 нафари (49.8 фоиз) мева ва сабзавотларни, 791 976 нафари (37,4 фоиз) ширинликларни, 1 307 090 нафари (61,7 фоиз) ёғли овқатларни, 703 478 нафари (33,2 фоиз) тузли овқат маҳсулотларини меъёридан кўп истеъмол қилиши маълум бўлди», — дейди Р.Тўлаков.

Матбуот анжуманида вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Ўлмас Йўлдошев коронавирусга қарши эмлаш жараёни хусусида асосий маълумотларни етказди. Маълум қилинишича, вилоятга 17 март куни 52 000 доза AstraZeneka ва 29 март куни 54 800 доза ZF-UZVAK 2001 вакциналари олиб келинган. Вакциналар тақсимот асосида ҳудудлардаги оилавий поликлиникалар эмлаш хоналарига етказилган.
«Биринчи навбатда эмланадиган 65-74 ёш, 75-84 ёш, 85 ёшдан катталар ҳамда тиббиёт ходимларининг рўйхати emlash.uz дастурида онлайн шакллантирилди ва уларни эмлаш учун вакциналар тақсимланди. 1 апрелдан вакцинация жараёнлари бошлаб юборилди.
- Биринчи навбатда 330 375 нафар аҳолини эмлаш режалаштирилган бўлиб, шундан короновирус инфекциясини юқтириб олиш хавфи юқори бўлган, 65-74 ёшгача бўлган 90 052 нафар, 75-84 ёшгача бўлган 29 190 нафар ва 85 ёшдан юқори, узоқ умр кўраётган 8 390 нафар аҳоли, худди шунингдек 18 ёшдан 65 ёшгача сурункали касалликлари бор 181 497 нафар аҳоли;
- Иккинчи навбатда 35 302 нафар тиббиёт ходими, учинчи навбатда 68 922 нафар мактабгача таълим ва мактабларда хизмат қилаётган ходимнинг профилактик эмлаш билан қамраб олиниши кўзда тутилмоқда», — дейди Ў.Йўлдошев.
Тадбир сўнгида журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.
Мавзуга оид
10:52 / 26.12.2025
Макриддаги тоғ портлатилиши бўйича изоҳ берилди: уй ва мактаб деворларидаги ёриқлар қўшимча текширилади
16:14 / 18.12.2025
“Халқнинг ҳақидан қўлингизни тортинг, ҳоким бобо!” - Яккабоғнинг Қайрағочидан мурожаат
09:13 / 06.12.2025
Хизматдаги ЙПХ ходимини видеога олиб, тармоққа жойлаш – маъмурий қамоқ билан тугади
10:15 / 14.09.2025