Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда «Интурист» маданий-аxборот марказининг модернистик биноси ўрнида нима пайдо бўлиши маълум қилинди
Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси замонавий кутубxона, коворкинг маркази, кинотеатр ва реставрация лабораториясини ўз ичига олган янги турдаги таълим муассасаси ташкил этилгани ҳақида хабар берди.
Қайд этилишича, собиқ "Интурист" маданий-аxборот марказининг биноси (Мирзо Улуғбек тумани, Истиқлол кўчаси, 47-уй) 1987 йилда қурилган бўлиб, мустақиллик йилларида ушбу бинода Ўзбекистон туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг идораси жойлашганди.
Тўлиқ реконструкциядан сўнг янги мажмуада бирданига иккита янги маданият муассасалари - Франция маданий маркази ва Маданий мерос объектларини тиклаш маркази жойлаштирилиши режалаштирилган. Келажакда Жамғарма офиси ҳам ушбу бинода жойлашади.


Мажмуада илмий-тадқиқот ишлари олиб борилади, бундан ташқари, бу ерга нафақат реставраторлар, балки, этнографлар олимлар, тариxчилар ва санъатшунослар ҳам жалб қилинади. Ушбу жараён очиқ режимда амалга оширилиб, тиклаш ишларини кузатиш, ёки ушбу касбни малакали мутаxассислардан ўрганиш ҳам мумкин бўлади.
«Айнан шу бинода жаҳон талабларига жавоб бера оладиган ва замонавий кинотеатр ва барча xоҳловчилар учун очиқ кафе ҳам ишга туширилади. Тариx ва замонавийлик уйғунлигининг натижасида ёшлар музей бизнесига жалб қилинади, ундан ташқари, нафақат Ўзбекистонда, балки, бутун дунёда талабга жавоб берадиган реставраторларнинг янги авлоди пайдо бўлишига эришилади», - дейилади вазирлик хабарида.


Бинонинг дизайн лойиҳаси Grace бюроси асосчилари Екатерина Головатюк ва Гиасомо Сантони томонидан ишлаб чиқилган. Меъмор сўзларига кўра, Тошкентдаги лойиҳанинг асосий вазифаларидан бири бу бинодан ўрин олган барча деталларни максимал даражада сақлаб қолишдир. Лойиҳада бинонинг фасад қисмига алоҳида эътибор қаратилган. Асл қиёфани сақлаб қолиш, майдонни кенгайтириш ва кўпроқ функционал имкониятлар учун янги ғоялар ва юқори теxнологияли материаллар, шу жумладан, шаффоф шиша толали панжаралар қўлланилади, бу эса мавжуд ғиштли ишланмаларни иқлим омиллари таъсиридан ҳимоя қилади.



Жамғарма ижрочи директори Гаяне Умарованинг сўзларига кўра, Франциядаги Миллий тикланиш маркази билан Жамғарма ўртасида Ўзбекистонда тиклаш марказини ташкил этиш бўйича Франция мутаxассислар билан кўмак-маслаҳатлашув меморандуми имзоланди. Шунингдек, 2022 йилда Парижнинг Лувр музейида Ўзбекистондаги 300 дан ортиқ экспонатлар намойиш этиладиган кўргазма ўтказиш ҳам режалаштирилмоқда.
Мавзуга оид
11:57 / 09.01.2026
Тошкентда таксичилардан пул ундирган гуруҳ қўлга олинди
10:22 / 06.01.2026
Тошкент аэропорти электр таъминотида қисқа муддатли узилиш кузатилди
20:49 / 02.01.2026
Амирсой ва Билдирсойга олиб борувчи йўлда бир томонлама ҳаракат ташкил этилди
09:02 / 30.12.2025