Ригадан учган самолёт Наманганга қўнди. Барча йўловчилар карантинга олинади
16 март куни Uzbekistan Airways’нинг HY104 рейси Латвия пойтахти Ригадан Ўзбекистонга парвоз қилди.
Самолёт Тошкент вақти билан соат 21:44да Намангандаги аэропортга қўнган.
Самолётда 175 йўловчи олиб келинган.
Ушбу қатнов билан келган барча йўловчилар Наманган шаҳрида икки ҳафталик карантинга жойлаштирилади.
Қайд этиш керакки, бу Тошкент—Рига—Тошкент йўналиши бўйича Uzbekistan Airways’нинг якуний қатнови. 17 мартдан ушбу йўналиш бўйича барча парвозлар бекор қилинади.
Йўловчиларнинг вақтинча жойлаштириш пунктида туриши масалалари бўйича Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиология осойишталик агентлигининг бош қароргоҳига 71 276-49-66 телефон рақами орқали мурожаат қилиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус пайдо бўлиши муносабати билан жорий этилган карантин чоралари доирасида Uzbekistan Airways авиакомпанияси 16 март кунидан халқаро йўналишлар бўйича барча қатновларни бекор қилди. Бундан кейин хориждаги фуқаролар чартер рейслар орқали мамлакатга олиб келиниши мумкин.
Мавзуга оид
16:53 / 22.11.2024
Наманганда 4 кишини Британияга ишга юбориш эвазига 12 минг доллар олган шахс ушланди
16:34 / 18.11.2024
“Манзил”: Денгиз сатҳидан 3000 метр баландликдаги кўл – Арашан булоққа саёҳат
22:25 / 12.11.2024
Суд Поп тумани ҳокимининг ўғлини қамоққа қайтарди
21:11 / 11.11.2024