Жамият | 07:40 / 11.05.2018
6995
1 дақиқада ўқилади

Нидерландиядан жўнатилган, одамча шаклидаги гиёҳванд моддаси фош этилди

Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Бош почтампт” ТИФ божхона постида Нидерландия давлатидан пойтахтда истиқомат қилувчи фуқаро М.Б. номига юборилган почта жўнатмаси божхоначилар томонидан назоратдан ўтказилганда почта жўнатмаси ичида декларацияланмаган тўқ сариқ рангли одамча шаклидаги таблеткалар борлиги аниқланди.

Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати

Ушбу таблеткалар тегишли тартибда экспертизадан ўтказилганда, улар соф оғирлиги 140,63 грамм бўлган синтетик гиёҳвандлик моддаси эканлиги маълум бўлди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати
Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 246-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов органлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид