Жаҳон | 18:21 / 29.07.2025
4688
3 дақиқада ўқилади

Туркияда юқори ҳарорат туфайли йирик ўрмон ёнғинлари – фотосуратлар

Ўрмонлар жанубдаги Анталяда ҳам, шимоли-ғарбдаги Бурсада ҳам ёнмоқда. Аҳоли эвакуация қилинмоқда.

Фотода  маҳаллий аҳоли вакиллари ва ўт ўчирувчилар 2025 йил 27 июлида Бурса вилоятининг Гурсу тумани ҳудудидаги ёнғинни ўчиришга уриниши акс этган. Ёнғин ўчоғи 26 июл куни йўл ёпилгани ҳақидаги билдиришномалар билан гугл-харитада белгиланган. Фото: Onur Yurtsever / AFP / Scanpix / LETA

Жазирама ҳарорат фонида Туркиянинг бир неча вилоятларини ўрмон ёнғинлари қамраб олди.

Олов мамлакат жанубидаги сайёҳлар орасида машҳур бўлган Анталяга ҳамда шимоли-ғарбда, Истанбул яқинида жойлашган Бурса шаҳрига қадар етиб борган. Анталя губернатори Хулуси Шаҳин ёнғинлар «чиндан ҳам хавотирли экани, чунки шаҳар марказида, турар жойлар орасидаги ҳудудлар ёнаётгани»ни айтиб ўтган. Шаҳарнинг айрим туманлари аҳолиси эвакуация қилинган.

25 июл куни метеорологлар Туркия жануби-шарқидаги Ширноқ вилояти ҳудудида Целсий бўйича 50,5 даража ҳароратни қайд этишган – бу мамлакат учун тарихий рекорд ҳисобланади.

Иссиқ ҳарорат мамлакат шарқида ҳам кенг кўламли ўрмон ёнғинларини келтириб чиқарган. Ҳудудда 1,5 минг киши хавфсиз жойларга эвакуация қилинган. Хабарларга кўра, ёнғинга кураш вақтида камида ўн нафар ўт ўчирувчи ҳалок бўлган. 

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, ёнғин курорт ҳудудларига яқинлашмоқда. Метеорологлар Туркияда 2 августгача иссиқ ва қуруқ об-ҳаво сақланиб қолишини прогноз қилмоқда.

Бурсадаги ўрмон ёнғини. Ёз бошидан буён Туркияда 569 та ўрмон ёнғини ва 890 та бошқа ёнғин ўчоқлари қайд этилган.
Фото: Mustafa Bikec/Anadolu via Getty Images
Қорабукда ўрмон ёнғинлари давом этмоқда. Ёнғин ўчоқлари Айдин, Анталя, Баликесир, Билежик, Болу, Измир, Маниса, Мерсин, Сакаря ва Чаноққалъа вилоятларида қайд этилган.
Фото: Omer Urer/Anadolu via Getty Images
Фото: Omer Urer/Anadolu via Getty Images
Вазир ёнғинга ҳосил йиғиб олингандан кейин ғалла поялари қолдиқларини ёқиш, петардалар ишлатилиши ва ўчирилмаган сигарет қолдиқлари сабаб бўлганини айтди. Хусусан, сигарет туфайли Измир вилоятининг Чашме муниципалитетидаги ўрмонзор ёниб кетган. Ёнғин 50 гектарга яқин майдонга зарар етказган.
Фото: Ismail Aslandag/Anadolu via Getty Images
Туркиядаги ўрмон ёнғинлари ҳозирча курорт ҳудудларига таъсир қилмади, бироқ туроператорлар вазиятни кузатиб бормоқда ва сайёҳларга ёрдам беришга шай турибди
Фото: Mustafa Bikec/Anadolu via Getty Images
25 июл куни Анталя вилоятида, жумладан, курорт аэропорти яқинидаги ҳудудларда, шунингдек, шаҳар шарқида  Манавгат ва Ғозипошо туманларида янги ёнғин ўчоқлари пайдо бўлди.

Фото: Ismail Aslandag/Anadolu via Getty Images
Метеорологлар Туркияда 2 августгача иссиқ ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туришини прогноз қилмоқда.
Фото: Ismail Aslandag /Anadolu via Getty Images
Фото: Omer Urer/Anadolu via Getty Images

Муаллиф:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид