Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Павел Дуров Марказий Осиёга келади
Telegram асосчиси Павел Дуров Дубайда ҳаво жуда исиб кетгани учун бу йил ёзда Марказий Осиёга келмоқчи эканини маълум қилди. У бу ерда одамлар Telegram’дан қандай фойдаланиши ва уларнинг рақамли эҳтиёжларини ўрганишга қарор қилган.
Фото: TuckerCarlson / Youtube
Дубайда яшовчи Дуров Telegram-каналида БААда ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиб кетганини билдирган.
“Дўстларим Франциянинг жануби каби замонавий жойларга бормоқда. Франция фуқароси сифатида бу давлатни дам олиш учун энг яхши жой эканига қўшиламан”, дейди у.
Павел Дуров Telegram бош директори сифатида таътилга чиқмаслигини маълум қилган.
“Фойдаланувчиларимиз билан ноодатий жойларда учрашиш орқали иш фаолиятимни давом эттираман”, — деди у.
Дуровга кўра, бу ёзда Марказий Осиёга ташриф буюриб, у ерда ҳаёт қандай экани, одамлар Telegram’дан қандай фойдаланишини ва уларнинг рақамли эҳтиёжларини ўрганишга қарор қилган.
Мавзуга оид
08:34 / 07.04.2026
Кобулда Марказий Осиё ва Афғонистон илк мулоқоти ўтказилди
21:20 / 03.04.2026
“Ўзбекистон билан ҳукуматлараро комиссия ишини тиклаймиз” – Украина ТИВ ўринбосари
15:57 / 03.04.2026
“Судга чақирилдингиз” – Telegram’да зарарли APK файллари тарқатилмоқда
19:32 / 01.04.2026