Жамият | 19:43 / 03.07.2025
4042
2 дақиқада ўқилади

Тошкентнинг Оҳангарон шоҳкўчасида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилади

3 июлдан бошлаб Яшнобод туманидаги Оҳангарон шоҳкўчасида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилади. Ушбу кўчадаги қурилиш-таъмирлаш ишлари 10 июлга қадар давом этади.

Фото: ЙҲХХ

Қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан 3 июл кунидан бошлаб Яшнобод туманидаги Оҳангарон шоҳкўчасида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда пойтахт ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Йўлнинг ёпиладиган қисми: ТҲАЙ—Оҳангарон шоҳкўчалари айланма ҳаракатидан — Оҳангарон шоҳкўчаси бўйлаб «Шарқ» ЙПХ масканигача бўлган қисми.

Ишларни бажариш муддати: 2025 йил 3 июл кунидан 10 июл кунига қадар давом этади.

«Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва ҳайдовчиларга муқобил йўналишлардан фойдаланиб, Ҳусайн Бойқаро, Паркент йўли, Хонободтепа, Шоҳимардон кўчаларидан ҳаракатланишлари тавсия этилади», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2 июл куни Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги Роҳат айланма йўлида автомобил ҳаракати вақтинча ёпилганди.

Транспорт вазирлиги Тошкент шаҳрининг Бектемир тумани ҳудудидан ўтувчи А-373 “Тошкент – Ўш” автомобил йўлининг 0–3 км оралиғида йўлнинг асфалт-бетон қопламасини таъмирлаш ишлари амалга оширилаётгани туфайли 3 июлдан 8 июлга қадар мазкур йўл участкасида ҳаракат бир томонлама ёпилиши ҳақида маълум қилган.

Тайёрлаган:  Фозилбек Юсупов

Мавзуга оид